(Абул Фатҳ) Муҳаммад ибн Саъд ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ад-Дибожий ал-Марвазий (ҳижрий 517-йил (милодий 1123-йил)да таваллуд топиб, 609-ҳижрий йил (милодий 1213-йил)да вафот этган) — адиб ва наҳвчи бўлган, турли илм соҳаларида ижод қилган.

Муҳаммад ад-Дибожий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1123-йил (ҳижрий 517-йил)
Вафоти милодий 1213-йил (ҳижрий 609-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси адиб ва наҳвчи

Асарлари

  • „Шарҳу-л-муфассал ли-з-Замахшарий“ („Замахшарийнинг муфассалига шарҳ“) — у „ал-Муҳассал“ („Мағз“) деб ҳам юритилади;
  • „Шарҳу-л-инмузажли-з-Замахшарий“ („Замахшарийнинг инмузажига шарҳ“) — ушбу иккала асар ҳам грамматикага оид;
  • „Манофиъаъзои-л-ҳайвон“ („Ҳайвон аъзоларининг фойдалари“);
  • „Қонуну-с-Салоҳийфи адвияти-н-навоҳий“ („Салоҳийнинг турли минтақаларга оид дорилар қонун китоби“);
  • „Фулку-л-адаб“ („Адаб кемаси“);
  • „Ҳадоиқу-д-дақоиқфи шарҳи рисолати аломати-л-ҳақоиқ“ („Ҳақиқатлар аломатлари рисоласи шарҳидаги нозик масалалар бўстони“)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 132-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.