Muhammad al-Abbodiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
(Абу Осим) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ибод, ал-Ибодий ал-Ҳиравий (ҳижрий 458-йилнинг шаввол ойи (милодий 1066-йил)да вафот этган) — шофиъий фақиҳ, нозиктаъб ва истеъдодли имом бўлган. Юрт кезган, кўп машойихлар билан учрашиб, уларнинг сабоқларини олган.
Муҳаммад ал-Аббодий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | милодий 1066-йил (ҳижрий 458-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | фақиҳ, имом |
Асарлари
Кўп фойдали китоблар, жумладан, қуйидаги асарларни тасниф қилган:
- „Адабу-л-қози“ („Қозилик одоби“);
- „ал-Мабсут“ („Муфассал китоб“);
- „ал-Ҳодий ила мазҳаби-л-уламо“ („Уламолар мазҳабига бошловчи китоб“);
- „Китобу-р-раддала-с-Самъоний“ („Самъонийга раддия тарзида ёзилган китоб“);
- „Китоб латиф фи табақоти-л-фуқаҳо“ („Фақиҳларнинг табақаси ҳақида латиф китоб“)[1].
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 122-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |