Доктор Муҳаммад ал-Аммор (арабча:محمد العمار) зўравонликсизлик тарафдори, шифокор, мусулмон воиз, ёзувчи ва суриялик мухолифатчи.

Муҳаммад ал-Аммор
Таваллуди 1962-йил 2-феврал
Дара вилоятининг Намар қишлоғи
Касби шифокор
Фаолият йиллари 1993-1998-йиллар оралиғида
Унвони Тиббиёт фанлари доктори

Ҳаёти

1962-йил 2-февралда Дара вилоятининг Намар қишлоғида туғилган доктор Муҳаммад ал-ммор Суриянинг Тишрин университетида тиббиёт фанлари доктори даражасига эга амалиётчи шифокордир. ал-Аммор Намарнинг Умар Ибн Алхатаб масжидида кўнгилли бўлиб хизмат қилган ва 1993-1998-йиллар давомида у ерда беш йил инсонларга маърузалар қилиш билан шуғулланган. Шунингдек, Сурия ичидаги ва хориждаги маданий марказларда ва конференцияларда маърузалар қилган.

Ал-Аммор ўзини шундай таърифлаган:"фалсафа, тарих, дин ва гуманизмга қизиқишда айбланган суриялик шифокор; инсониятнинг табиат, психология ва социология соҳасидаги ютуқлари ва кашфиётларига интилиб, ўз дунёсини янада равшан ва яхшироқ жойга айлантириш мас’улиятини ҳис қиладиган зиёли".

У Дамашқ декларациясини имзолаган.

Демократик ўзгаришларни миллий мувофиқлаштириш қўмитаси аъзоси[1].

Доктор ал-Аммор 2011-йилда Сурия ҳарбий разведкаси томонидан икки марта ҳибсга олинган ва 2012-йил 20-мартда яна ҳибсга олинган бўлиб, ҳалигача қамоқда сақланмоқда

Манбалар

[1] [2] [3].

  1. ↑ Унитед Натионс Ҳигҳ Cоммиссионер фор Рефугеэс. „Рефwорлд | Арбитрарй детентион анд жудиcиал ҳарассмент оф Мессрс. Осама Нассар, Мутаз Моурад, Моҳаммад Аламмар анд Анас“. Унҳcр.орг (2011-йил 20-июн). Қаралди: 2015-йил 28-ноябр.
  2. ↑ миссионфреэиран. „Таке Аcтион! Моҳаммад Ал-Аммар, Пҳйсиcиан, Аcтивист анд Политиcал Присонер Ҳелд Инcоммуниcадо ин Сйриа | Аcт то Суппорт Сйриан Пеоплес' Струггле фор Фреэдом“. Суппорцйрианфреэдом.wордпресс.cом (2011-йил 2-ноябр). Қаралди: 2015-йил 28-ноябр.
  3. ↑ „Дамасcус Cентер фор Ҳуман Ригҳц“. Дчрс.орг. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-ноябр.