Muhammad al-Asmandiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммадибн Абдулҳамид ибн ал-Ҳасан ибн ал-Ҳусайн ибн Ҳамза ал-Асмандий ас-Самарқандий (Алоуддин, Абул Фатҳ) (ҳижрий 488-йил (милодий 1095-йил)да Самарқандда таваллуд топиб, 563-ҳижрий йил (милодий 1168-йил)да вафот этган) — „Алоу-л-олим“ номи билан танилган фақиҳ, мутакаллим, донғи кетган мунозарачи ва усулшунос олим. Самарқанд аҳлидан бўлган. Саййид Имом Ашраф ал-Алавий ҳузурида фақиҳ бўлиб етишган. Гўзал иборалари ва хилоф илми ҳақида тасниф этган асари бор. Сўнгра Бағдодга келган ва унинг аҳли билан баҳс-мунозара олиб борган.
Муҳаммад ал-Асмандий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 1095-йил (ҳижрий 488-йил) |
| Вафоти | милодий 1168-йил (ҳижрий 563-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | фақиҳ, мутакаллим ва усулшунос олим. |
Асарлари
- „Таълиқа“ („Оламий“ номи билан машҳур бўлган бир неча жилддан иборат „Таълиқа-изоҳ“);
- „Шарҳу уюни-л-масоил ли-Аби-ллайси“ („Абуллайс баён этган масалаларнинг манбаларига шарҳ“, муаллиф уни „Ҳасру-л-масоил ва қасру-д-далоил“ („Масалалар кўламини белгилаш ва далилларни қисқартириш“)деб номлаган);
- „Шарҳу-л-Жомиъил-кабийр“ (Шайбонийнинг бир неча жилддан иборат ҳанафий фиқҳ соҳалари ҳақидаги „ал-Жомиъ ал-кабийр“ асарига шарҳ");
- „ал-Ҳидоя фи-л-калом“ („Калом илмидаги тўғри йўл“);
- „Базлу-н-назар фи-л-усул“ („Усул ал-фиқҳ ҳақидаги нуқтаи назарнинг самараси“);
- „Шарҳу манзума фи-лхилоф байна-л-аъимма“ ("Ҳанафий фиқҳ хусусида имомлар ўртасидаги ихтилофларни ёритишга бағишланган Насафийнинг „Манзума фи-л-хилофбайна-л-аъимма“ асарига шарҳ")[1].
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 137-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |