Muhammad al-Baladiy
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Назр ал-Баладий ан-Насафий — муҳаддис. Насаф шаҳрида яшагани учун „Баладий“, яъни қишлоқлик эмас, балки шаҳарлик деган нисба олган. Умар ибн Муҳаммад Насафий „ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд“ номли китобда бу кишининг таваллуди 1032-йил ва вафот санаси 1112-йил сафар ойининг учинчи кунида бўлганини айтган. У уламолардан, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар[1].
Муҳаммад ал-Баладий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 1032-йил (ҳижрий 423-йил) |
| Вафоти | милодий 1112-йил (ҳижрий 505-йил) |
| Дини | Ислом |
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 123-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |