Muhammad al-Boqir
Муҳаммад ибн Али ал-Боқир (арабча: محمد بن علي الباقر; тах. 676 — тах. 732) — Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг авлоди ва шиаликдаги ўн икки имомнинг бешинчиси бўлган. У отаси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидиндан кейин имомликни қабул қилган ва ундан сўнг ўғли Жаъфар ас-Содиқ имом бўлган. Муҳаммаднинг ал-Боқир фахрий унвони „Боқир ал-илм“ сўзининг қисқартмаси бўлиб, „билимларни ёриб очувчи“ деган маънони англатади ва бу унинг дин олими сифатидаги шуҳратига ишорадир.
Муҳаммад ал-Боқир | |
|---|---|
محمد الباقر | |
|
Хуросон савдогарлари ҳай’атининг ал-Боқирни (марказда) зиёрат қилаётгани тасвирланган сурат (1526-йил) | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | тах. 676 |
| Вафоти |
тах. 732 Мадина, Умавийлар халифалиги |
| Ўлим сабаби | Заҳарланиш[а] |
|
Жаннат ал-Бақий, Мадина 24°28′1″Н 39°36′50.21″Э / 24.46694°Н 39.6139472°Э | |
| Дини | Шиа Исломи |
| Турмуш ўртоқ(лар)и |
|
| Фарзандлари | |
| Ота-онаси | |
Муҳаммад тахминан милодий 676-йилда Мадинада туғилган. 680-йилда, у ҳали кичик бола бўлганида, Карбало жангига гувоҳ бўлади. Бу жангда унинг бобоси Ҳусайн ибн Али ва қариндошларининг аксарияти Умавийлар халифаси Язид ибн Муовия (ҳукмронлиги 680–683-йиллар) қўшинлари томонидан қирғин қилинади. Тахминан 712-йилда отаси вафот этгач, Муҳаммад унинг аксарият издошлари томонидан навбатдаги имом сифатида тан олинади. Бу издошлар имомийлар бўлиб, улар ҳозирги шиа мусулмонларининг кўпчилиги ҳисобланган ўн икки имомчилар ва исмоилийларнинг ўтмишдошлари эди. Бироқ ўша даврда бу сиёсий фаол бўлмаган гуруҳ Умавийларга қарши ҳаракат қилган бошқа рақиб шиа гуруҳларига нисбатан озчиликни ташкил этарди. Зайдийлар ана шундай рақиб гуруҳлардан бири эди. Улар ал-Боқирдан анча ёш бўлган ўгай укаси Зайд ибн Алига эргашганлар. Зайд ал-Боқирнинг вафотидан кўп ўтмай муваффақияциз қўзғолон кўтарган эди. Ал-Боқир эса, аксинча, отаси сингари сиёсий жиҳатдан фаол бўлмаган, лекин шунга қарамай, Умавийлар, айниқса, халифа Ҳишом (ҳукмронлиги 724–743-йиллар) томонидан таъқибга учраган.
Муҳаммад ал-Боқир Мадинада тақводорона ва илмий ҳаёт кечириб, ўзига тобора кўпроқ издошлар, шогирдлар ва зиёратчиларни жалб қилган. У йигирма йиллик имомлиги давомида ўн икки имом шиалигининг ақидавий ва ҳуқуқий асосларини яратган деб ҳисобланади. Шунингдек, уни исмоилий ва зайдий фиқҳининг асосчиси деб ҳам эътироф этиш мумкин. Бундан ташқари, у Қур’оннинг ўн икки имом шиалиги тафсирига салмоқли ҳисса қўшган. Ал-Боқир шогирдларининг аксарияти ҳозирги Ироқ ҳудудидаги Куфа шаҳрида истиқомат қилган ва уларнинг кўпчилиги кейинчалик атоқли шиа фақиҳлари ва ҳадисшуносларига айланган. Зурора ибн Аъён каби баъзи шогирдлари (шиа) имомлари белгилаб берган умумий илоҳий-ҳуқуқий доирадан четга чиққан мустақил қарашларни маъқулламаган ал-Боқир билан гоҳида ихтилоф қилган бўлиши ҳам мумкин. Суннийликда ал-Боқир фиқҳ ва ҳадис илмида нуфузли олим сифатида тан олинади, бироқ шиаликка қарши ва суннийликнинг илк намояндаси сифатида тасвирланади.
Аксарият шиа манбаларига кўра, Муҳаммад ал-Боқир тахминан 732-йилда Умавийлар томонидан заҳарлаб ўлдирилган. У Мадинадаги Бақи қабристонига дафн этилган, бироқ қабри устидаги мақбара ваҳҳобийлар томонидан икки маротаба бузиб ташланган. Ал-Боқирнинг ўрнини тўнғич ўғли Жаъфар ас-Содиқ эгаллаб, шиа илоҳиёти ва фиқҳини янада ривожлантирган.
Насл-насаби
Муҳаммад ал-Боқир Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг авлоди бўлиб, у зотнинг шажараси пайғамбарнинг ҳар икки набираси — ўн икки шиа имомининг иккинчиси ва учинчиси бўлган Ҳасан ва Ҳусайнга бориб тақалади. Аниқроғи, ал-Боқирнинг отаси Ҳусайннинг ўғли, ўн икки имомнинг тўртинчиси Али Зайнулобидин ас-Сажжод эди. Муҳаммаднинг онаси Фотима Умму Абдуллоҳ бўлиб, она томондан бобоси эса Ҳасан бўлган[2].
Ҳасан ва Ҳусайн биринчи шиа имоми Али ибн Абу Толибнинг Ислом пайғамбари қизи Фотимадан кўрган тўнғич ўғиллари эди[2].
Унвонлари
Муҳаммаднинг куняси Абу Жаъфар,[3] фахрий унвони эса ал-Боқирдир. Бу унвон „бақир ал-илм“ сўзининг қисқартмаси бўлиб, „билимни ёрувчи“ (юзага чиқарувчи) ёки „катта илм соҳиби“ деган маъноларни англатади. Ҳар иккала маъно ҳам Муҳаммаднинг дин олими сифатидаги шуҳратига ишора қилади[2].
Баъзи манбаларга кўра, Муҳаммад тириклигидаёқ ал-Боқир унвони билан танилган. Шиа манбаларида айтилишича, бу унвонни Ислом пайғамбари берган ва у ўз саломини ал-Боқирни болалигида кўришга муваффақ бўлган саҳобаси Жобир ибн Абдуллоҳ орқали етказган[2][4][5]. Яна бир шиа ривоятига кўра, ал-Боқирнинг замондоши бўлган халифа Ҳишом уни камситиб, ал-бақара (сўзма-сўз „сигир“) деб атаган. Бу ҳам унинг тириклигида шу унвон билан танилганини кўрсатади. Бу воқеа халифанинг ал-Боқирнинг ўгай укаси Зайд ибн Али билан учрашуви чоғида юз берган. Зайд Ҳишомга танбеҳ бериб, ал-Боқир унвонини Ислом пайғамбари томонидан берилганини айтган[6].
Оила
Муҳаммад ал-Боқир Умму Фарвага уйланган ва уларнинг икки ўғил фарзанди бўлган. Улардан бири Жаъфар бўлиб, у кейинчалик ал-Боқирнинг вориси бўлган. Ал-Боқирнинг яна бир хотини Усайд ас-Сақафийнинг қизи Умму Ҳаким эди. Бу никоҳдан ҳам икки ўғил дунёга келган, бироқ уларнинг иккиси ҳам гўдаклигида вафот этган. Ал-Боқирнинг канизагидан туғилган яна уч ўғли бўлган. Шиа насабшуноси Алавий ал-Умарийнинг ёзишича, ал-Боқирнинг насли фақат Жаъфар орқали давом этган[7].
| Муҳаммад ал-Боқир | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Яна қаранг
Эслатмлар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 ал-Қараши, Бақир Шареэф „3“, . Тҳе лифе оф Имам Моҳаммад ал-Бақир. Қум: Ансариян Публиcатионс.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Коҳлберг 2012а.
- ↑ Буcклей 2020.
- ↑ Пиэрcе 2016, сс. 97–98.
- ↑ Лалани 2000, сс. 38–40.
- ↑ Лалани 2000, с. 40.
- ↑ Тареми 2014.
Изоҳлар
- ↑ Аксарият шиа уламоларига кўра, у Ҳишом ибн Абдулмалик томонидан заҳарланган, сунний олимлар эса у табиий ўлим билан вафот этган деб ҳисоблашади.
Манбалар
- Амир-Моэззи, М.А.. Гуиде дивин данс ле Ши'исме оригинел. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк, 1994. ИСБН 0791421228.
- Флеэт, К.; Крäмер, Г.; Матринге, Д. эт ал., эдс (2014). "Гҳадīр Кҳумм". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Тҳирд нашри). дои:10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_27419. ИСБН 9789004269613. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_27419.
- Wҳат ис Ши'и Ислам: Ан Интродуcтион. Роутледге, 2018. ИСБН 9781138093737.
- „Интродуcтион“, Тҳе Студй оф Ши'и Ислам: Ҳисторй, Тҳеологй, анд Лаw. И.Б.Таурис, 2014 — 79–93-бет. ИСБН 9781780765068.
- Флеэт, К.; Крäмер, Г.; Матринге, Д. эт ал., эдс (2020). "Муḥаммад ал-Бāқир". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Тҳреэ нашри). дои:10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_36641. ИСБН 9789004413443. ҳттпс://дои.орг/10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_36641.
- Cорбин, Ҳ.. Тҳе Ҳисторй оф Исламиc Пҳилосопҳй. Кеган Паул Интернатионал, 2001. [ИСБН миссинг]
- „Имам Жа'фар ал-Садиқ анд тҳе Элаборатион оф Ши'исм“, Тҳе Ши'и Wорлд: Патҳwайс ин Традитион анд Модернитй. И.Б. Таурис, 2015 — 56–77-бет. ИСБН 9780857729675.
- А Ҳисторй оф Ши'и Ислам. И.Б. Таурис, 2013. ИСБН 9780857723338.
- „Ши'и Cоммунитиэс ин Ҳисторй“, Тҳе Ши'и Wорлд: Патҳwайс ин Традитион анд Модернитй. И.Б. Таурис, 2015 — 169–209-бет. ИСБН 9780857729675.
- Тҳе Чарисматиc Cоммунитй: Ши'ите Идентитй ин Эарлй Ислам. Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2007. ИСБН 9780791470336.
- Тҳе Оригинс оф тҳе Ши'а: Идентитй, Ритуал, анд Саcред Спаcе ин Эигҳтҳ-Cентурй Кūфа. Cамбридге Университй Пресс, 2011. ИСБН 9781107424951.
- Ши'и Ислам: Ан Интродуcтион. Cамбридге Университй Пресс, 2014. ИСБН 9781107031432.
- "Жа'фар ал-Ṣāдиқ". Энcйcлопедиа Британниcа. 2024. ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Жафар-ибн-Муҳаммад.
- Ҳойланд, Р.Г.. Ин Год'с Патҳ: Тҳе Араб Cонқуэсц анд тҳе Cреатион оф ан Исламиc Эмпире. Охфорд Университй Пресс, 2015. ИСБН 9780199916368.
- Оригинс анд Эарлй Девелопмент оф Ши'а Ислам. Лонгман, 1979. ИСБН 0582780802.
- Беарман, П.; Бианқуис, Тҳ.; Босwортҳ, C.Э. эт ал., эдс (2012а). "Муḥаммад б. 'Алī Зайн ал-'Āбидīн". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Сеcонд нашри). дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_5346. ИСБН 9789004161214. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_5346.
- Беарман, П.; Бианқуис, Тҳ.; Босwортҳ, C.Э. эт ал., эдс (2012б). "Зайн ал-'Āбидīн". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Сеcонд нашри). дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_8144. ИСБН 9789004161214. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_8144.
- Беарман, П.; Бианқуис, Тҳ.; Босwортҳ, C.Э. эт ал., эдс (2012c). "ал-Рāфиḍа". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Сеcонд нашри). ИСБН 9789004161214. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ал-рафида-СИМ_6185.
- „Интродуcтион“, Тҳе Студй оф Ши'и Ислам: Ҳисторй, Тҳеологй анд Лаw. И.Б. Таурис, 2014 — 165–179-бет. ИСБН 9781780765068.
- Эарлй Шī'ī Тҳоугҳт: Тҳе Теачингс оф Имам Муḥаммад ал-Бāқир. И.Б. Таурис, 2000. ИСБН 1850435928.
- Мери, Ж.W., эд (2005). "Муҳаммад ал-Бақир". Медиэвал Исламиc Cивилизатион: Ан Энcйcлопедиа (Фирст нашри). Роутледге. 523–524 б. ИСБН 9780415966900.
- "Абу'л-Жāрūд Ҳамдāнī". Энcйcлопæдиа Ираниcа. И/3. 1983. 327–328 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/абул-жаруд-зиад-б.
- Беарман, П.; Бианқуис, Тҳ.; Босwортҳ, C. Э. эт ал., эдс (2012). "Зайд б. 'Алī б. ал-Ḥусайн". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Сеcонд нашри). дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_8137. ИСБН 9789004161214. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_8137.
- „Эарлй Имāмī Тҳеологй ас Рефлеcтед ин тҳе Китāб ал-кāфи оф ал-Кулайнī“, Тҳе Студй оф Ши'и Ислам: Ҳисторй, Тҳеологй, анд Лаw. И.Б.Таурис, 2014б — 465–474-бет. ИСБН 9781780765068.
- „Интродуcтион“, Тҳе Студй оф Ши'и Ислам: Ҳисторй, Тҳеологй, анд Лаw. И.Б.Таурис, 2014а — 455–463-бет. ИСБН 9781780765068.
- Мавани, Ҳ.. Религиоус Аутҳоритй анд Политиcал Тҳоугҳт ин Тwелвер Ши'исм: Фром Али то Пост-Кҳомеини. Роутледге, 2013. ИСБН 9780203694282.
- „Ренунcиатион (Зуҳд') ин тҳе Эарлй Ши'и Традитион“, Тҳе Студй оф Ши'и Ислам: Ҳисторй, Тҳеологй, анд Лаw. И.Б.Таурис, 2014 — 272–294-бет. ИСБН 9781780765068.
- Модарресси, Ҳ.. Традитион анд Сурвивал: А Библиограпҳиcал Сурвей оф Эарлй Шī'ите Литературе. Онеwорлд Аcадемиc, 2003. ИСБН 9781851683314.
- Момен, М.. Ан Интродуcтион то Ши'и Ислам. Яле Университй Пресс, 1985. ИСБН 9780300035315.
- "ابو بصیر" (фа). Cентер фор тҳе Греат Исламиc Энcйcлопедиа. 2020. ҳттпс://www.cгиэ.орг.ир/Фа/артиcле/226213/%Д8%А7%Д8%А8%Д9%88-%Д8%А8%Д8%Б5%ДБ%8C%Д8%Б1.
- Тwелве Инфаллибле Мен: Тҳе Имамс анд тҳе Макинг оф Ши'исм. Ҳарвард Университй Пресс, 2016. ИСБН 9780674737075.
- „Wҳат Дефинес а (Пре-Модерн) Ши'и Тафсīр? Нотес тоwардс тҳе Ҳисторй оф тҳе Генре оф Тафсīр ин Ислам, ин тҳе Лигҳт оф тҳе Ши’и Cонтрибутион“, Тҳе Студй оф Ши’и Ислам: Ҳисторй, Тҳеологй, анд Лаw. И. Б. Таурис, 2014 — 95–112-бет. ИСБН 9781780765068.
- Тҳе Ҳеирс оф тҳе Пропҳет: Чарисма анд Религиоус Аутҳоритй ин Ши'ите Ислам. Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2006. ИСБН 9780791467381.
- Тареми, Ҳ. (2014). "Ал-Бақир, Муҳаммад ибн Али" (Персиан). Энcйcлопаэдиа оф тҳе Wорлд оф Ислам. 1. Энcйcлопаэдиа Исламиcа Фоундатион. Арчивед фром тҳе оригинал он 2025-02-24. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20250224085648/ҳттпс://рч.аc.ир/артиcле/Детаилс/5687.<!--->
- Ҳоуцма, М.Тҳ.; Арнолд, Т.W.; Бассет, Р. эт ал., эдс (2012). "К̲ҳ̲āрид̲ж̲иж̲тес". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Фирст нашри). дои:10.1163/2214-871Х_эи1_CОМ_0134. ИСБН 9789004082656. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/2214-871Х_эи1_CОМ_0134.
- Флеэт, К.; Крäмер, Г.; Матринге, Д. эт ал., эдс (2010). "Бақī' ал-Гҳарқад". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Тҳирд нашри). дои:10.1163/1875-9831_исла_СИМ_00000066. ИСБН 9789004183902. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1875-9831_исла_СИМ_00000066.