(Абулюср) Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим ибн Мусо ибн Исо ал-Ҳанафий ал-Паздавий (ҳижрий 421-йил (милодий 1030-йил)да таваллуд топиб, ҳижрий 493-йил (милодий 1100-йил)да вафот этган) — „қози“ лақабли усулшунос фақиҳ бўлган.

Муҳаммад ал-Паздавий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1030-йил (ҳижрий 421-йил)
Вафоти милодий 1100-йил (ҳижрий 493-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси усулшунос фақиҳ

Асарлари

  • „ал-Мабсут“ (фиқҳ илмининг соҳалари ҳақидаги кўп жилдли „ал-Мабсут“ — „Кенгайтирилган“ номли асар);
  • „Усулу-д-дин“ („Дин асослари“);
  • „Шарҳу-л-ажрумия“ („ал-Ажрумия“ га ёзилган шарҳ")[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 162-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.