Муҳаммад ан-Носир (арабча: محمد الناصر‎‎; тах. 1182[2]–1213) – 1199-йилдан то вафотига қадар ҳукмронлик қилган тўртинчи Муваҳҳидлар халифаси[3]. Замонавий насронийлар уни Мирамамолин деб аташган[4].

Муҳаммад ан-Носир
Муваҳҳидлар халифаси
Муваҳҳидлар давлати ҳукмдори
Салтанат 1199-йил 25-январ – 1213-йил
Ўтмишдоши Абу Юсуф Ёқуб ал-Мансур
Давомчиси Юсуф ИИ
Турмуш ўртоғи Қамар
Фарзандлари Юсуф ИИ
Сулола Муваҳҳидлар
Отаси Абу Юсуф Ёқуб ал-Мансур
Онаси Аммет Аллаҳ бинт Абу Исааc[1]
Дини Ислом

1199-йил 25-январда ан-Носирнинг отаси Абу Юсуф Ёқуб ал-Мансур вафот этди. Ўша куни ан-Носир янги халифа деб эълон қилинди[5]. Отасининг Пиреней ярим оролида (Ал-Андалус) насронийларга қарши ғалабалари туфайли ан-Носир бу жабҳадаги жиддий таҳдидлардан вақтинча халос бўлган эди ва бутун эътиборини Бану Ғания томонидан Ифриқияни (Тунисни) босиб олишга қаратилган уринишларни бостиришга қаратди. Шундан сўнг салтанатнинг бошқа ҳудудларидаги муаммолар билан шуғулланиш зарурати туғилгач, у Абу Муҳаммад ибн Абу Ҳафсни Ифриқия ҳокими этиб тайинлади ва шу тариқа у ерда беихтиёр 1574-йилгача давом этган Ҳафсийлар сулоласига асос солди.

Сулола

Эндиликда ан-Носир эътиборини яна Пиреней ярим оролига қаратишга мажбур бўлди, чунки Папа Иннокент ИИИ Кастилия қироли Алфонсо ВИИИ нинг илтимосига кўра салиб юришини эълон қилган эди. Натижада, у 1212-йилда Лас Навас де Толоса жангида насронийлар итиифоқига қарши жангда мағлубиятга учради. Ан-Носир кейинги йили вафот этди ва унинг ўрнига Қамар исмли насроний чўридан туғилган ёш ўғли Юсуф ал-Мустансир халифа бўлди[6].

Англия қироли Жоҳн билан муносабатлар

ХИИИ асрнинг бошларида Англия қироли Жоҳн Папа Иннокент ИИИ билан келишмовчилиги ортидан катта босим остида қолди, чунки шу низо туфайли Англия черков интердиктига қўйилди, яъни барча диний маросим ва ибодат шакллари тақиқлаб қўйилди. Жоҳннинг ўзи эса черковдан қувилди, мамлакатнинг айрим ҳудудларида қўзғолонлар бошланди ва франсузларнинг босқин уюштириш хавфи пайдо бўлди[7].

Ушбу воқеалардан йигирма йил ўтиб, Албанс монастирининг йилномачиси Маттҳеw Париснинг даъво қилишича, Жоҳн ниҳоятда ночор ҳолатда ўз элчиларини ан-Носирнинг ҳузурига ёрдам сўраб юборган. Бунинг эвазига Жоҳн исломни қабул қилишга, мамлакатни халифанинг ихтиёрига топширишга ва Англияни мусулмон давлат қилишга тайёрлигини билдирган. Элчилар орасида Лондон руҳонийси Мастер Роберт ҳам бўлган. Ривоятларга кўра, ан-Носир Жоҳннинг илтижо оҳангидаги ялтоқланишидан шунчалик жирканиб кетганки, элчиларни қайтариб юборган. Тарихчилар эса бу воқеа ҳақиқатлигига шубҳа билан қарайдилар, чунки бошқа замондош манбаларда бунга оид далиллар топилмаган[8][9][10][11].

Вазирлар

  • Абу Зайд бин Южан (1198–1199)
  • Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Абу Ҳафс (1199–1205), Ифриқиянинг бўлажак ҳокими
  • Абу Саид Усмон ибн Жомий (1205–1214)

Манбалар

  1. ↑ ал-Фāсī, ʻАлī ибн ʻАбд Аллāҳ Ибн Абī Зарʻ; ал-Гҳарнāṭī, Ṣāлиḥ ибн ʻАбд ал-Ḥалīм. Роудҳ эл-Картас: Ҳистоире дес соувераинс ду Магҳреб (Эспагне эт Мароc) эт анналес де ла вилле де Фèс (фр). Импр. импéриале, 1860 — 326-бет. „...ҳад ас мотҳер а легитиме wифе (оф ҳис фатҳер) Аммет Аллаҳ (сервант оф Год), даугҳтер оф тҳе сид Абоу Ишаc бен Абд эл-Моумен бен Алй“ 
  2. ↑ Радемачер, Cай: Дер Кампф ум Спаниэн.
  3. ↑ Éваристе Лéви-Провенçал, ал-Нāṣир.
  4. ↑ ЎCаллагҳан, Жосепҳ Ф.. А Ҳисторй оф Медиэвал Спаин (эн). Cорнелл Университй Пресс, 1975 — 244-бет. ИСБН 978-0-8014-9264-8. 
  5. ↑ Éваристе Лéви-Провенçал, ал-Нāṣир.
  6. ↑ „Биографиа де Юсуф ИИ ал-Мустансир Биллаҳ“. www.биографиасйвидас.cом.
  7. ↑ „Мароc-Рояуме Уни : Ун Пассé Глориэух эт ун Авенир Прометтеур“ (2019-йил 21-октябр).
  8. ↑ Честертон, Г.К.. Тҳе Эверластинг Ман. Лондон: Ҳоддер & Стоугҳтон, 1925 — 215-бет. 
  9. ↑ Ронай, Габриэл. Тҳе Тартар Кҳан'с Энглишман. Лондон: Cассел, 1978 — 28–34-бет. ИСБН 1-84212-210-Х. 
  10. ↑ Граҳам Стеwарт, Тҳе кинг wҳо wантед Шариа Энгланд.
  11. ↑ Жоҳн Дербйшире, Унитед Статес оф Ислам.
Ўтмишдоши:
Абу Юсуф Ёқуб ал-Мансур
Муваҳҳидлар халифаси
1199–1213
Вориси:
Юсуф ИИ