Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Ҳожий аш-Шарвоний, сўнгра ал-Қустантиний (ҳижрий 912-йил (милодий 1507-йил)да вафот этган) — табиб бўлган. Тафсир, ҳадис ва араб илмларини ўрганган. Бухоро ва Ширвон аҳлидан бўлган. Қустантиния (Константинопол)га кўчиб ўтган. Султон Муҳаммад (вафоти: 866-йил) унинг тиббий хизматидан фойдаланган. Ҳажга борган ва Мисрда яшаган. У ерда баъзи олимлардан сабоқ олган ва Румга борган.

Муҳаммад аш-Шарвоний
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1507-йил (ҳижрий 912-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси табиб

Асари

  • „Равзату-л-атр фи-т-тибб“ („Табобат ҳақидаги муаттар бўстон“, кўп жилдли)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 140-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.