Muhammad ash-Shoshiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
(Абу Бакр) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Умар аш-Шоший, ат-Туркий, аш-Шофиъий ((Муҳаррам ойи Маёфориқинда ҳижрий 429-йил (милодий 1038-йил)да туғилиб, ҳижрий 507-йил шаввол ойи (милодий 1114-йил) Бағдодда вафот этган) — „ал-Мустазҳирий“ номи билан танилган фақиҳ. Сўнгра Бағдодга келган. Бир жамоа талабалар ундан таълим олиб, камолот касб этган. Низомия мадрасасида ўқув билан боғлиқ ишларни бошқарган. У Шайх Абу Исъҳоқ аш-Шерозий қабрининг ёнига дафн этилган.
Муҳаммад аш-Шоший | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 1038-йил (ҳижрий 429--йил) |
| Вафоти |
милодий 1114-йил (ҳижрий 507-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | фақиҳ |
Асарлари
- „Ҳиляту-л-уламо фи мазоҳиби-л-фуқаҳо“ („Фақиҳларнинг мазҳаблари ҳақида уламоларнинг зийнати“, муаллиф уни халифа ал-Мустазҳирга бағишлаб ёзган ва „ал-Мустазҳирий“ деб номлаган, 2 жилдли);
- „Шарҳу мухтасари-л-Музний“ („Музнийнинг мухтасарига шарҳ“, муаллиф уни „аш-Шофий фишарҳи-л-комил“ деб номлаган, 20 катта жилдда);
- „ат-Тарғиб“ („Тарғиб“);
- „ал-Умда“ („Таянч“);
- „ал-Муътамид“ („Ишончли манба“)[1].
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 140-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |