Муҳаммад ибн Абул Қосим ибн Муҳаммад ибн Али ал-Омулий, ал-Кажий ат-Табарий аш-Шиъий ал-Имомий — ёзувчи, фозил. Абу Али ат-Тусийдан илм ўрганган ва тахминан 1131-йилда вафот этган.

Муҳаммад ат-Табарий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1131-йил (ҳижрий 525-йил)
Дини Ислом

Асарлари

  • „Бишорату-л-Мустафо ли-шиъати-л-Муртазо“ („Муртазо Алининг шиъалиги ҳақидаги Пайғамбар башорати“)
  • „Шарҳу масоили-з-зариъа, аз-зуҳд ва-т-тақво“ („Оқлаш, зуҳд ва тақво масалаларига шарҳ“)
  • „ал-Фарж фил-авқот ва-л-махраж би-л-баййинот“ („Қуёшнинг чиқиши аниқ кўриниб турган вақт билан бошқача услубда аниқланган вақт ўртасидаги оралиқ вақт“)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 154-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.