Муҳаммад бин Мансур Тусий – “Насойим ул-муҳаббат”да зикр этилган тасаввуф шайхи. Усмон бин Саид Доримий, Абулаббос Масруқ, Абу Ҳафс Ҳаддод, Абу Саид Харроз, Жунайд Бағдодийнинг устози. Маломатийлик тариқатининг издошларидан бўлган. “Бағдод тарихи” китобида унинг 868-йилда вафот этгани айтилган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.