Абу Наср Муҳаммад ибн Буға (арабча: أبو نصر محمد بن بغا‎‎) – ИХ асрда Аббосийлар халифалигида хизмат қилган ҳарбий хизматчи.

Муҳаммад ибн Буға
أبو نصر محمد بن بغا‎
Вафоти тах. 870
Фуқаролиги Аббосийлар халифалиги
Қўшин турлари Аббосийлар турк полки
Хизматдаги йиллари тах. 864 – 870
Унвони ҳарбий зобит
Жанг/уруш Аббосий фуқаролар уруши (865—866)
Алоқа Мусо ибн Буға ал-Кабир (укаси)

Абу Наср Муҳаммад Буға ал-Кабирнинг ўғли бўлиб, туркий қулларидан бўлган аскар (ғулом) ва машҳур ҳарбий саркарда эди. Унинг номи илк бор 865–866-йиллардаги фуқаролар уруши доирасуда тилга олинади, ўшанда у халифа Му’тазз номидан ал-Анбар шаҳрини эгаллаб, уни ҳимоя қилган[1]. Кейинчалик 869-йилда ал-Му’таззни тахтдан ағдаришда етакчи рол ўйнаган, бу пайтда у Солиҳ ибн Восиф ва Баякбак билан бирга халифани ҳибсга олган гуруҳни бошқарган. Ўша йили унинг укаси Мусо ибн Буға Самаррага келгач, Муҳаммад унинг томонига ўтган ва кейинчалик унинг гуруҳидаги етакчи қўмондонлардан бирига айланган[1].

870-йил июн ойида халифа ал-Муҳтадий ва турк раҳбарияти ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашган даврда Муҳаммад ва унинг укасига қарши Самарра аҳолиси орасида фитналар уюштирилди. Муҳаммад ва Мусо давлат даромадларини ўзлаштиришда айбланди, шундан сўнг Муҳаммад қўлга олиниб, қамоққа ташланди ва кўп ўтмай қатл этилди. Натижада Самарра гарнизонидаги қўшинлар шу ойнинг охирида ал-Муҳтадийни тахтдан ағдаришга қарор қилди[1].

Манбалар

Адабиётлар