Muhammad ibn Makkiy
Шамсиддин (شَمْس ٱلدِّين) Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Маккий ибн Ҳомид ан-Набатий ал-Амилий ал-Жиззиний[1] (тах. 1334–1385)[2], аш‑Шоҳид аввал номи билан танилган[1] (арабча: ٱلشَّهِيد ٱلْأَوَّل, „Биринчи шаҳид“), замонавий Ливан ҳудудидаги Жиззиндан чиққан ХИВ аср шиа мусулмон олими ва фақиҳи эди. У ал-Лум’а ад-Дамашқийя ( ٱللُّمْعَة ٱلدِّمَشْقِيَّة) („Дамашқий ялтираш“) асари муаллифи сифатида машҳур. Гарчи у ўз дини йўлида ҳалок бўлган биринчи мусулмон ёки биринчи шиа бўлмаса-да, у „Шаҳид ал-аввал“ (Биринчи шаҳид) номи билан танилган, чунки у шафқациз тарзда ўлдирилган, юксак мавқега эга бўлган илк шиа олими ҳисобланади.
Ҳаёти
Муҳаммад ибн Маккий ҳижрий 734-йил (милодий 1334-йил)да Жабал Омилда туғилган. Унинг „ал-Жиззиний“ нисбаси унинг оиласи ҳам замонавий Ливандаги Жиззиндан эканини кўрсатади. Муҳаммад ибн Маккий 16 ёшида ҳозирги Ироқдаги Ҳилла шаҳрида таҳсил олишга борган. У 21 ёшида уйига қайтиб келади. Муҳаммад ибн Маккий Дамашқдаги диний уламолардан бири сифатида мавқе қозониш учун тақийя усулидан фойдаланган: суннийларни сунний фиқҳи асосида ҳукм қилган, шиаларни эса яширин равишда шиа фиқҳи асосида ҳукм қилган[2].
Вафоти
У ҳижрий 786-йил Жумода ал-аввал ойининг тўққизинчи санаси пайшанба куни (тахминан милодий 1385-йил), султон Барқуқ ҳукмронлиги даврида қатл этилган. Унинг ўлими моликий мазҳаби олимларидан бирининг фатвосига биноан, бу фатво эса шофиий мазҳаби фақиҳи томонидан маъқулланган ҳолда амалга оширилган. Унга қўйилган айбловлар қаторига рафз, исломнинг йирик шахслари, Муҳаммаднинг саҳобалари ва аҳли байтини, жумладан Ойша, Абу Бакр ва Умарни камситиш, Нусайрий эътиқодига эргашиш ва шароб ичишни жоиз санаш кирарди[3].
Бу айбловлар дастлаб Жабал Омил ҳудудидан келтирилган, аввалда ўн икки имомчилик шиа мазҳабига мансуб бўлган икки собиқ шогирди томонидан илгари сурилган. Улардан бири, Юсуф ибн Яҳё, ҳокимиятга ал-Амилийнинг „жирканч таълимотлари ва разил эътиқодлари“ тафсилотлари келтирилган, (Жабал Омилдан бўлган собиқ шиаларнинг 70 нафарининг имзоси қўйилган) ҳисобот топширган[4][5].
Бироқ шиа таржимайи ҳол ёзувчиси ал-Хвансарийга кўра, ал-Амилий Дамашқ ҳокимига йўллаган мактубида бу айбловларни рад этиб, „Пайғамбар ва уни севганларнинг барчасини, истисносиз барча саҳобаларни“ севишини таъкидлаган[6]. У Дамашқ қал’асида бир йил қамоқда сақланган, сўнгра боши танасидан жудо қилинган. Унинг жасади шаҳар ичида сазойи бўлган ва ҳатто тошбўрон ҳам қилинган, сўнгра ёқиб юборилиб, кули ҳавога совурилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Сcарcиа Аморетти, Б. (1993). "Муḥаммад б. Маккī". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 407. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_5361. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=Му%Э1%Б8%А5аммад+б.+Макк%C4%АБ&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- ↑ 2,0 2,1 Ҳолй Пеопле оф тҳе Wорлд: А Cросс-cултурал Энcйcлопедиа, Волуме 1. АБC-CЛИО, 2004 — 432-бет. ИСБН 9781576073551.
- ↑ ; Рула Журди Абисааб (cонтрибутор)Дистант Релатионс: Иран анд Лебанон ин тҳе Ласт 500 Еарс. И.Б.Таурис, 2 Апр 2006 — 70-бет. ИСБН 9781860645617.
- ↑ СТЕФАН Ҳ. WИНТЕР (1999). "Шамс ал-Дин Муҳаммад ибн Макки "ал-Шаҳид ал-Аwwал" (д. 1384) анд тҳе Ши'аҳ оф Сйриа". Мамлūк Студиэс Ревиэw (ТҲЕ УНИВЕРСИТЙ ОФ CҲИCАГО): 173. дои:10.6082/М1862ДМ5. ҳттп://мамлук.учиcаго.эду/МСР_ИИИ_1999-Wинтер.пдф. Қаралди: 25 Септембер 2014.
- ↑ ; Рула Журди Абисааб (cонтрибутор)Дистант Релатионс: Иран анд Лебанон ин тҳе Ласт 500 Еарс. И.Б.Таурис, 2 Апр 2006 — 69-бет. ИСБН 9781860645617.
- ↑ СТЕФАН Ҳ. WИНТЕР (1999). "Шамс ал-Дин Муҳаммад ибн Макки "ал-Шаҳид ал-Аwwал" (д. 1384) анд тҳе Ши'аҳ оф Сйриа". Мамлūк Студиэс Ревиэw (ТҲЕ УНИВЕРСИТЙ ОФ CҲИCАГО): 174. дои:10.6082/М1862ДМ5. ҳттп://мамлук.учиcаго.эду/МСР_ИИИ_1999-Wинтер.пдф. Қаралди: 25 Септембер 2014.