Muhammad ibn Marvon
| Муҳаммад ибн Марвон | |
|---|---|
| Жазира, Арманистон ва Эрон Озарбайжони ҳокими | |
| Вориси | Маслама ибн Абдулмалик |
| Шахсий маълумотлари | |
| Вафоти | 719 ёки 720 |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Болалари | Марвон ИИ |
| Ота-онаси |
|
Абу Абд ар-Раҳмон[1] Муҳаммад ибн Марвон ибн ал-Ҳакам (арабча: محمد بن مروان; 719/720-йилда вафот этган) – Умавийлар шаҳзодаси ва 690–710-йиллардаги Умавийлар халифалигининг энг муҳим саркардаларидан бири. Арабларнинг Арманистондаги забт этиш ҳаракатларини якунлаган саркарда сифатида танилган. Византияликларни мағлубиятга учратиб, уларга тегишли арман ҳудудларини босиб олган. 704–705-йилларда арман қўзғолонини бостириб, мамлакатни Умавийлар вилоятига айлантирган. Ўғли Марвон ИИ (ҳ. 744–750) охирги Умавий халифаси бўлган.
Ҳаёти
Муҳаммад халифа Марвон И нинг (ҳ. 684–685) Зайнаб исмли чўри аёлидан туғилган ўғли эди. У Халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг (ҳ. 685–705) ўгай укасидир[1].
Иккинчи Фитна пайтида Муҳаммад 691-йилда Маскин жангида акаси халифа Абдулмалик ибн Марвон қўшинининг олд қисмини бошқарган. Бу жанг Макка марказидаги рақиб халифа Абдуллоҳ ибн аз-Зубайрнинг укаси Мус’аб ибн аз-Зубайрга қарши олиб борилган эди[1]. 692-йилда Зубайрга қарши қозонилган ғалабадан сўнг, Муҳаммад Бет Наҳрин (Шимолий Месопотамия) ва Тур Абдин вилоятларига ҳоким этиб тайинланди, шу билан бирга Ҳаррон шаҳрида ҳам ҳокимлик ваколатига эга бўлди[2].