Muhammad ibn Muhammad Quboiy
Муҳаммад ибн Муҳаммад Қубоий — (Х аср) давлат арбоби. Тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Қубоий.
Ҳаёти ва фаолияти
Муҳаммад ибн Муҳаммад Қубоий йирик давлат арбоби бўлиш билан биргаликда, „Мутоҳҳирийинларнинг энг пурвикор шайхларидан бири“, „Энг улуғ уламолар йўлбошчиси (Ҳодий)“ фахрли номлари билан улуғланган. Қубо минтақаси ҳам илм-фан, маданият, диний-ирфоний илмлар ривожланган жой бўлиб, кўпгина олимлар ўзларининг шу шаҳарга мансублигини, шу ерда туғилиб, ўсганликлари, ном қозонганликларидан ғурур туйганлар. Манбаларда алломанинг туғлиган йили, жойи, вафот этган санаси ва устоз-шогирдлари ҳақида бирон-бир маълумотлар келтирилмаган. Лекин Муҳаммад ибн Муҳаммад Қубоийга берилган фахрли номларнинг ўзи, у ҳақда анчагина маълумотлар бериши мумкин:
„Амирул-имом“ — имомларнинг етакчиси, йўлбошловчиси, раҳнамоси;
„Шамсу-л-милла ва-д-дин“ — мусулмонлар миллати, қавми ва давлатининг қуёши;
„Аш-шайхул-имомул-ҳумам“ — бахтли, буюк имомлар шайхи;
„Имому-л-ҳодий ва-ш-шайху-л-акбар“ — кейингиларнинг энг улуғ имомлари уламолари йўлбошчиси[1].
Адабиётлар
Ёқут Ҳамавий, «Му’жаму-л-булдон».
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. «Имом Бухорий халқаро маркази» [2016] — 516-бет.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |