Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Абдуллоҳ (арабча: أبو عبد الله محمد بن طاهر بن عبد الله‎‎, тах. 910-йилда вафот этган) 862-йилдан 873-йилгача ноиблик қилган Хуросоннинг сўнгги Тоҳирий ноиби. Абу Абдуллоҳ Аббосийлар халифалигида ниҳоятда беқарор давр ҳамда 865—866-йиллардаги Аббосийлар фуқаролар уруши даврида ноиблик қилган. Ноиблик даврида тўртта халифа ал-Мустаъин, ал-Муътазз, ал-Муҳтадий, ал-Муътамид ҳукмронлик қилган. Кейинроқ халифа ал-Муътамид Бағдод ноиби этиб тайинлаб, 885—889-йилларда ушбу лавозимда фаолият юритган.

Муҳаммад ибн Тоҳир
Хуросон ноиби
Мансаб даври
862 – 873
Монарх Ал-Муста’ин
Ал-Му’тазз
Ал-Муҳтадий
Ал-Му’тамид
Ўтмишдоши Тоҳир ибн Абдуллоҳ
Вориси Йўқ (Хуросонни Саффорийлар эгаллаб олган)
Бағдод ноиби
Мансаб даври
885 – 889
Ўтмишдоши Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳир
Вориси Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳир
Шахсий маълумотлари
Таваллуди нома’лум
Вафоти 910
Отаси Тоҳир ибн Абдуллоҳ

Хуросон ноиблиги даври

862-йилда Муҳаммаднинг отаси Тоҳир ибн Абдуллоҳ вафот этгач, халифа унинг ўрнига Тоҳирнинг укаси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳирни тайинламоқчи бўлган. Бироқ, у таклифни рад этгач, халифа Муҳаммадни ноиб этиб тайинлашга қарор қилган. Бироқ, халифа Муҳаммадга Хуросоннинг Тоҳирий ноиби учун ажратиладиган бошқа унвонларни, жумладан Ироқ ва Бағдоднинг ҳарбий ноиблиги (соҳиб аш-шурта) каби лавозимларни бермаган. Халифа бу унвонларни Муҳаммад ибн Абдуллоҳга топширган[1].

Муҳаммад ноиб этиб тайинланганда ҳали ёш ва тажрибасиз эди. Отасининг ўрнини эгаллаганидан атиги икки йил ўтиб, Ҳасан ибн Зайд ибн Муҳаммад бошчилигидаги Зайдийлар қўзғолони натижасида Табаристон қўлдан кетади. Тоҳирийлар бу вилоятни қайтариб олишга муваффақ бўлишмади. 867-йилда Сейистон амири саффорий Яъқуб ас-Саффор Ҳиротни эгаллаб, унинг тоҳирий ноибини зиндонга ташлатган. Яъқубни тўхтатиш учун Сомоний Иброҳим ибн Илёс қўмондонлиги остида қўшин юборилган. Бироқ қўшин мағлубиятга учрагач, Муҳаммад келишувга рози бўлишга мажбур бўлган. Бу даврда Муҳаммад ғарбдаги амакиси Муҳаммадга берилган лавозимларни ўзи эгаллашга интилган. Бағдоддаги Муҳаммад 867-йилда вафот этгач, унинг укасе Убайдуллоҳ мансабларни ўз қўлига олади. Муҳаммад Убайдуллоҳга қарши бошқа амакиси Сулаймон ибн Абдуллоҳни Ироққа ўз вакили қилиб юборади. Сулаймон Убайдуллоҳнинг ўрнига лавозимларни эгаллашга эришади. Бироқ, кейинчалик Убайдуллоҳ уларни қайтариб олади[2].

Муҳаммаднинг Хуросондаги ҳокимияти заиф бўлган ҳудудларда Тоҳирийлар ҳукмронлигининг барҳам топишига сабаб бўлади. 873-йилда Яъқуб Муҳаммаднинг пойтахти Нишопурга юриш қилади. Муҳаммад қочишдан бош тортиб, Саффорийлар томонидан асирга олинади. Уч йил давомида асирликда сақланади. Бироқ, 876-йилда Дайр ал-Ақул жангида Саффорийлар мағлубиятга учрагач, халифаликнинг ҳарбий кучлари томонидан озод қилинади. Муҳаммад озод этилгач, халифа уни яна Хуросон ноиби этиб тайинлайди, бироқ Муҳаммад ҳудудда ҳеч қачон ўз ҳокимиятини ўрната олмайди. Хуросондаги Аҳмад ал-Хужистоний ва Рофе ибн Ҳарсама каби Саффорийлар душманларининг тарафдорлари ўзлари назорат қилган ҳудудларда Муҳаммад исмини хутбага киритишган, бироқ Муҳаммад ҳеч қачон улар устидан реал ҳокимиятга эга бўлмаган[3].

Ҳаётининг кейинги даври

Халифа озод қилган Муҳаммад Бағдодга кўчиб ўтиб, Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ эгаллаб турган лавозимларни қўлга киритишга уриниб кўради. Икки Тоҳирий ўртасидаги ушбу зиддият бир неча йил давом этган. 879-йилда саффорий Яъқуб вафот этгач, ўрнига укаси Амр ибн Лайс келади. Амр халифа билан келишувга эришиб, Муҳаммаднинг ўрнига Хуросон вилоятини бошқариш ҳуқуқларини олади. Хуросон ноиби бўлган Амр энди ғарбдаги лавозимларга ўз вакилини тайинлаш ҳуқуқи каби илгари Тоҳирийларга тегишли бўлган ваколатларни ҳам қўлга киритади. Амр мазкур лавозим учун Убайдуллоҳни танлайди. Амр ўз таъсиридан фойдаланиб, Муҳаммадни гўёки Хужистонийни қўллаб-қувватлагани учун қамоққа олдиради. Бироқ, ушбу айблов учун жиддий далиллари йўқ эди[4].

Муҳаммад тахминан 884-йилда халифалик ва Саффорийлар ўртасидаги тинчлик бузилгач, қайтадан халифанинг эътиборини қозонади. Муҳаммад Убайдуллоҳ ўрнига Бағдод ноиби этиб тайинланади. Шунингдек, Хуросон ноиби унвонини қайтадан қўлга киритади. Бироқ, илгаригидек, бу вилоятда ўз ҳукмронлигини қайта ўрнатишга муваффақ бўлмайди[5]. Муҳаммад 910-йил атрофида вафот этган[6].

Манбалар

  1. ↑ Босwортҳ 1975, с. 104; Босwортҳ 1994, сс. 109–10; Ал-Табари 1985–2007, в. 35: пп. 5-6; Ал-Я'қуби 1883, с. 604.
  2. ↑ Босwортҳ 1975, сс. 102–03; Босwортҳ 1994, сс. 109 фф.; Ал-Табари 1985–2007, в. 35: пп. 21 фф., 149-50; в. 36: пп. 13-15; Ал-Я'қуби 1883, с. 613.
  3. ↑ Босwортҳ 1975, сс. 103–04, 112–18; Босwортҳ 1994, сс. 116 фф., 159 фф.; Зеттерстéэн 1993, с. 410; Ал-Табари 1985–2007, в. 36: пп. 156-57, 170-72; Ал-Мас'уди 1874, сс. 42–44.
  4. ↑ Босwортҳ 1975, сс. 116 фф.; Босwортҳ 1994, сс. 140–41, 181, 186–88, 193–94; Ал-Табари 1985–2007, в. 36: пп. 203-04; в. 37: пп. 1, 12.
  5. ↑ Босwортҳ 1975, с. 104; Зеттерстéэн 1993, с. 410; Ал-Табари 1985–2007, в. 37: п. 147 Муҳаммад’с тенуре ас говернор/саҳиб ал-шуртаҳ оф Багҳдад ис сомеwҳат амбигуоус. Ал-Табари, в. 37: п. 148, репорц тҳат ин 885 ал-Ҳусайн ибн Исмаъил wас тҳе саҳиб ал-шуртаҳ ас Муҳаммад’с депутй. Ин 886 Муҳаммад броугҳт ан энд то а риот агаинст Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Та'и, wҳо ҳад беэн бламед фор а фоод шортаге ин тҳе cитй; в. 37: п. 151. Ин 889 Аҳмад wас имприсонед; ал-Табари ментионс ҳере тҳат ҳе беэн ин чарге оф тҳе шуртаҳ приор то ҳис аррест; в. 37: п. 157.
  6. ↑ Босwортҳ 1975, с. 104; Зеттерстéэн 1993, с. 410.

Адабиётлар

Олдингиси Хуросоннинг тоҳирий ноиби
862—873
Хуросонни Саффорийлар эгаллаб олган
Ўтмишдоши:
Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳир
Бағдоднинг тоҳирий ноиби
885—889
Вориси:
Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳир