Муҳаммад ибн Восиф (форсча: محمد بن وصیف‎‎; вафоти милодий 909-йил) – 9-асрда Саффорийлар сулоласи саройида хизмат қилган эронлик шоир ва котиб. У форс тилида аруз вазнида шеър ёзган илк шоирлардан бири ҳисобланади[1][2].

Восифнинг тўртта шеъридан парчалар (асосан қасидалар) „Систон тарихи“ асарида келтирилган[1]. „Систон тарихи“ муаллифи (номаълум) ёзишича, биринчи шеър Восиф томонидан Яъқуб Ибн Лайс Ас-Саффорнинг 867-йилда Ҳиротни забт этиши ёки 865-йилда хорижий Аммарни ўлдириши муносабати билан ёзилган[1]. Муаллифнинг ёзишича, Восиф бу шеърни Яъқуб араб тилидаги мадҳияларни тушунмаслиги сабабли ёзган[1].

Восифнинг фаолияти 50 йилдан ортиқ давом этган, чунки „Систон тарихи“даги охирги парча Амр ибн Лайс ас-Саффорнинг 908/909-йилларда асирга олинган набиралари Тоҳир ва Яъқуб ҳақида гап боради[1].

Восиф 909-йилда вафот этган[3].

Манбалар

Адабиётлар