Muhammad ibn Vosil
Муҳаммад бин Восил ибн Иброҳим ат-Тамимий (арабча: محمد بن واصل بن إبراهيم التميمي), ал-Ҳанзалий номи билан ҳам танилган[1], 870-йилда Аббосийлар халифалигининг Форс вилояти устидан назоратни қўлга киритган ҳарбий саркарда. 876-йилгача Форс вилоятида вақти-вақти билан ҳукмронлик қилган, кейинчалик Сейистоннинг Саффорий амири Яъқуб ибн ал-Лайс ас-Саффор томонидан қўлга олиниб, қамоққа ташланган.
Дастлабки фаолияти
Муҳаммад Хорижийлар билан узоқ тарихий алоқаларга эга бўлган араб оиласига мансуб эди. 837-йилда Бост шаҳрида Хорижийлар гуруҳига бошчилик қилган ва Аббосийлар ҳокимиятига қарши қўзғолон кўтарган. Унинг қўшинлари Сейистон ҳокимининг қўшинини мағлуб этишга ва ҳокимнинг ўғли, армия етакчисини асир олишга муваффақ бўлган. Муҳаммад музокаралардан сўнг уни озод қилган, кейинчалик у Бост ҳудудини тарк этиб, кўплаб бошқа Хорижий қочқинлар яширинган Кирмон ҳудуди томон йўл олган[2].
Форс вилояти бошқаруви

Шарқда маълум муддат фаолият олиб борганидан сўнг Муҳаммад Форс вилоятига кўчиб ўтди. 870-йилда халифанинг Форс устидан назорати йиллар давомида тартибсизликлар туфайли заифлашгани сабабли у ҳукуматга қарши исён кўтаришга қарор қилди. Муҳаммад маҳаллий курдлар етакчиси[3] билан иттифоқ тузди ва улар биргаликда вилоят ҳокими ал-Ҳорис ибн Сима аш-Шаробийни мағлуб этди ва уни ўлдирди. Бу ғалаба натижасида Форсда Аббосийлар ҳокимияти қулади ва Муҳаммад вилоят устидан назоратни қўлга олди[4].
Манбалар
- ↑ Ал-Табари, п. 116 н. 334
- ↑ Тор, п. 132
- ↑ "Курдс" cоулд бе усед бй тҳе ҳисторианс ас а генерал терм меанинг анй номадиc Иранианс. Минорскй, "Тҳе Гуран, " Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс 11:1 (1943), п. 75, қтд. ин Тор, п. 126 н. 37
- ↑ Босwортҳ, пп. 147–8; Тор, п. 132; ал-Табари, п. 116