Муҳаммадали Рўзиевич Алиқулов (русча: Мухаммадали Аликулов; 14-март 1997-йил, Қашқадарё) – Ўзбекистонлик футболчи. Ўзбекистоннинг Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи „Машъал“ жамоасида марказий ҳимоячи позициясида ўйнайди[1].

Муҳаммадали Алиқулов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Муҳаммадали Рўзиевич Алиқулов
Таваллуд санаси 1997-йил 14-март (1997-03-14) (29 ёш)
Таваллуд жойи Қашқадарё Ўзбекистон
Бўйи 1.86 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Машъал
Рақами 15
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2013—2017 Машъал
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2017 Машъал-2 - (-)
2018 Шўртан - (-)
2019—2021 Машъал 25+ (0)
2022—2023 Металлург 30 (0)
2024 Бусан ИПарк 5 (0)
2024 Жеоннам Драгонс 8 (0)
2015— Машъал 28 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Муҳаммадали футболдаги билимларини Машъал футбол академиясида олган. 2016-2017-йилги мавсумларда Муборакнинг „Машъал“ жамоасининг фарм жамоаси „Машъал-2“ жамоасида ўйнаган. 2018-йилги мавсумда Ғузорнинг „Шўртан“ клуби таркибида Ўзбекистон Про А лигасида ўйнаган. 2019-йилги мавсумда Муборакка қайтди ва асосий жамоа, „Машъал“ клуби таркибида ўйнашни бошлаган. 2019-йилги мавсумда клубнинг асосий футболчиларидан бирига айланди ва Про лига ғолиби бўишида катта ҳисса қўшди. Муборак жамоаси уч мавсум ўйнаганидан сўнг 2022-йилги мавсум олдидан Бекободнинг „Металлург“ жамоаси билан шартнома имзолаган.

Бекобод жамоасида икки мавсум давомида ўйнаган ва Ўзбекистон Суперлигаси мсуобоқасида 30 та ўйинда иштирок этган. 2023-йилги мавсум якунида бир неча Корея лигаси жамоалари томонида Алиқуловга қизиқиш мавжудлиги тўғрисида ОАВда маълумотлар тарқалди[2]. 2024-йил январ ойида Карея К 2 лигасида иштирок этувчи „Бусан ИПарк“ жамоси билан шартнома имзолаган[3][4].

2024-йил Бусан ИПарк клубида ярим мавсум ўйнаганидан сўнг 5-июлда Кей лига-2нинг етакчи жамоаларидан бири "Жеоннам Драгонс" жамоаси билан шартнома имзолаган[5].

Ютуқлар

Шахсий ҳаёт

Муҳаммадали Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг „Çайкур Ризеспор“ клуби аъзоси Ҳусниддин Алиқуловнинг акасидир[2]. Ҳусниддин ҳам акаси каби марказий ҳимояда ўйнайди.

Манбалар

Ҳаволалар