Muhammadali Ikramov
Муҳаммадали Икрамов (тўлиқ исми: Муҳаммадали Тўлқинжонович Икрамов; 2004-йил 16-апрел, Денов тумани, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон — 2024-йил 19-июн, Чилонзор тумани, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбек интернет фаоли, ўзбекча Википедия маъмури. Ўзбекча Википедияда Салазаров номи остида фаолият олиб борган. Деярли 600 та мақола ва 5 мингдан зиёд саҳифаларни яратган, мингдан ортиқ мақолаларни, викима’лумотлардаги 3 мингга яқин маълумотларни, умумий ҳисобда, Викимедиа жамғармаси лойиҳаларида 26 мингдан ошиқ таҳрирни амалга оширган[1][2][3].
| Муҳаммадали Икрамов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
16-апрел 2004-йил |
| Вафоти |
19-июн 2024-йил (20 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети |
| Касби | ўзбек интернет фаоли, ўзбекча Википедия маъмури |
| Фаолият йиллари | 2022—2024 |
Ҳаёти
Муҳаммадали Икрамов 2004-йил 16-апрелда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган[1]. Денов туманида жойлашган ўрта мактабни тугатгач[4], 2021-йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети филология ва тилларни ўқитиш мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинган[2][3][5].
Ўлими
2024-йил 19-июн куни Муҳаммадали Икрамов бахциз ҳодиса туфайли ҳалок бўлган[2][6]. Шу куни Икрамов икки нафар курсдоши билан тахминан соат 12:10 ларда Бўрижар каналининг Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидан оқиб ўтувчи қисмига чўмилишга борган[7]. Каналдаги сув оқимининг тезлиги ва совуқлиги туфайли Икрамов сузиб чиқа олмай, оқиб кетган[8]. Шу куннинг ўзидаёқ Тошкент шаҳридаги Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарувчи ғаввослар гуруҳи томонидан тезкор-қидирув натижасида Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасидаги „Тошкент Гидроэлектрстансиялари“, „Бўрижар“ 4-ГЕС ҳудудидан Икрамовнинг жасади топилган. Муҳаммадали Икрамов 2024-йил 21-июнда ўз туғилган жойи Денов туманида дафн қилинган[манба керак]. Бир неча ой аввал Бўрижар каналида чўкиб кетган 3 нафар чет эл фуқароси ҳақидаги хабар интернетда эълон қилинган эди[9][10].
Википедиядаги фаолияти
Муҳаммадали Икрамов 2022-йил 13-май куни дастлаб инглизча Википедияда рўйхатдан ўтган бўлиб, қисқа вақт ичида Википедияга мақолалар жойлашни ўрганди[1]. Сўнгра ўзбекча Википедияда мақолалар яратишни бошлаган. Муҳаммадали Икромов WикиСтипендия марафонининг биринчи мавсумида ғолибликни қўлга киритган кучли ўнликдан ўрин эгаллаган. Википедиянинг қонун-қоидаларини яхши билгани ҳамда сифатли мақолалар яратгани сабабли ўзбекча Википедия фойдаланувчилари берган овозлар асосида 2023-йил 25-июн куни ўзбекча Википедия администраторлигига сайланган[1]. Икромов Википедиядаги қисқа фаолияти мобайнида „ГИФ қисқартмаси талаффузи“[1] ва „Йўтал сиропи можароси“[11] каби яхши мақолалар муаллифи бўлган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Бўрижарга чўкиб кетган талаба ўзбекча Википедия админи экани ма’лум қилинди“. кун.уз (2024-йил 22-июн). 2024-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Ўзбекча википедия маъмури ҳалок бўлди“. платина.уз (2024-йил 22-июн). 2024-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ 3,0 3,1 „Ўзбекча википедия ма’мури Бўрижар каналида чўкиб, ҳалок бўлди“. хабардор.уз (2024-йил 22-июн). 2024-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ „Ўзбекча википедия маъмури ҳалок бўлди“. огоҳ.уз (2024-йил 22-июн). 2024-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ „Ўзбек википедиясига катта ҳисса қо’шган 20 ёшли йигит ҳалок бо’лди“. анҳор.уз (2024-йил 22-июн). 2024-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ „Жаҳон тиллари университетининг талабаси чўкиб вафот этди“. уз24.уз (2024-йил 19-июн). 2024-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ „Тошкентда Бўрижар каналига чўмилишга борган талаба чўкиб кетди“. кун.уз (2024-йил 20-июн). 2024-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ „Тошкентда талаба „Бўрижар“ каналида чўкиб, вафот этди“. қалампир.уз (2024-йил 20-июн). 2024-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ куну.уз „Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 2024-йил 20-ноябр.
- ↑ уз, Дарё „Бўрижар каналида чўкиб кетганлар чет эл фуқаролари экани ма’лум қилинди“ (уз-латн). Дарё.уз. Қаралди: 2024-йил 20-ноябр.
- ↑ „Бўрижар каналида оқиб кетиб вафот этган талаба ўзбекча википедия ма’мури экани ма’лум бўлди“. аниқ.уз (2024-йил 22-июн). 2024-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Муҳаммадали Икрамовга тегишли иқтибослар мавжуд. |