Муҳаммади Бегум
Саййида Муҳаммади Бегум
Таваллуди 1878-йил 22-май
Панжоб штатининг Шоҳпур шаҳри
Вафоти 1908-йил 2-ноябр
Шимла шаҳрида
Фуқаролиги Ҳиндистон фуқароси
Касби олима, урду ёзувчиси, муҳаррир
Фаолият йиллари 1898-йилда вафотигача (1908-йил) “Теҳзеэб-э-Нисвон”ни журналини таҳрир қилган
Турмуш ўртоғи Саййид Мумтоз Али Деобандий
Болалари қизи Ваҳида Бегум, о`г`ли Имтиаз Али Таж


Муҳаммади Бегум (шунингдек, Саййида Муҳаммади Бегум номи билан ҳам танилган) (1878-йил 22-май — 1908-йил 2-ноябр) — сунний мусулмон олимаси, урду ёзувчиси ва аёллар таълими тарафдори. У Теҳзеэб-э-Нисwан исломий ҳафталик журналига асос солган. У урду журналини таҳрир қилган биринчи аёл сифатида танилган. У Саййид Мумтоз Али Деобандийнинг рафиқаси эди. У, шунигдек, Ҳиндистоннинг биринчи мусулмон феминист аёли[1].

Биографияси

Муҳаммади Бегум 1878-йил 22-майда Панжоб штатининг Шоҳпур шаҳрида туғилган[2]. У урду тилини ўрганди ва Қур’онни ёд олиб, ҳофиз бўлди. У 1886-йилда турмушга чиққанидан кейин катта опаси билан алоқада бўлиш учун хат ёзишни ўрганган[3].

1897-йилда у ислом олими ва Дорул Улум Деобанднинг битирувчиси Саййид Мумтоз Али Деобандининг иккинчи хотини бўлди[4][5]. У янги турмуш ўртоғидан араб ва форс тилларини ўрганган ва инглиз, ҳинд ва математикадан хусусий таълим олган[6].

1898-йил 1-июлда эр-хотин аёллар учун „Теҳзеэб-э-Нисwан“ номли ҳафталик журнални чиқаришни бошладилар, бу журнал Исломда аёллар ҳуқуқлари бўйича илғор ишлардан бири ҳисобланади[7]. Журнал мажбурий алимент билан ажралиникоҳни бекор қилиш, пурда ва кўпхотинликка барҳам бериш ҳақидаги радикал ғояларни нашр этди. Муҳаммади Бегум урдуча журнални таҳрир қилган биринчи аёл сифатида эътироф этилган[8]. У 1908-йилдан вафотигача „Теҳзеэб-э-Нисвон“ни журналини таҳрир қилди[9].

Адабий асарлари

Муҳаммади Бегум ўттизта китобнинг муаллифи бўлиб, улар орасида „Шареэф Бети“ асари ҳам бор бўлиб, бу асар, асосан, мажбурий никоҳга олиб келадиган болаларнинг уюштирилган никоҳи хавфи ҳақида сўзларди[6][10]. Қуйида унинг бошқа асарлари келтрилган (Муҳаммади Бегум асарлари ўзбек тилига таржима қилинмаганлиги учу ўз тилида ёзилган):[11]

  • Ааж Кал
  • Сафия Бегим
  • Чандан Ҳаар
  • Адаб э Мулоқот
  • Рафеэқе Ароос
  • Кҳаанадари
  • Сугар Бети

Вафоти ва мероси

30 ёшида Муҳаммади Бегум 1908-йил 2-ноябрда Шимла шаҳрида вафот этди[8]. Унинг набираси Наим Тоҳир Саййида Муҳаммади Бегум авр Унка Кҳандан Саййида Муҳаммади Бегим ва унинг оиласи[12] номи остида аржимайи ҳолини тузган. Унинг ўғли 1900-йилда туғилган Имтиаз Али Таж эди. У унга „Мера Таж“ (Менинг тожим) лақабини қўйди, вақт ўтиши билан у етакчи драматургга айланди[13]. Унинг қизи Ваҳида Бегум вафотидан кейин журналининг муҳаррири бўлди ва бир неча йилдан сўнг Имтиаз Али Тож бу лавозимни эгаллади[14].

Манбалар

  1. ↑ Прасад, Амар Натҳ. Индиан Wритинг Ин Энглиш:Cритиcал Рум.(парт-2) (эн). Саруп & Сонс, 2006 — 255-бет. ИСБН 978-81-7625-725-1. 
  2. ↑ Сарwат Али. „Стуфф легендс аре маде оф“. Тҳе Неwс Интернатионал (10-май 2020-йил). Қаралди: 22-август 2020-йил.
  3. ↑ Саркар, Сумит. Wомен анд Соcиал Реформ ин Модерн Индиа: А Реадер, 2008 — 363-бет. ИСБН 9780253352699. Қаралди: 20-август 2020-йил. 
  4. ↑ Наяб Ҳасан Қасми „Маwлана Саййид Мумтаз Али Деобанди“, . Дарул Улоом Деобанд Ка Саҳафати МанзарНама. Идара Теҳқеэқ-э-Ислами, Деобанд — 147–151-бет. 
  5. ↑ Рауф Парекҳ. „Муҳаммади Бегум анд Теҳзеэб-э-Нисwан“. Даwн (2-ноябр 2015-йил). Қаралди: 22-август 2020-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 Фаррукҳи. „НОН-ФИCТИОН: А ПИОНЕЭРИНГ WОМАН ОФ ЛЕТТЕРС“ (эн). ДАWН.CОМ (2018-йил 16-сентябр). Қаралди: 2022-йил 4-май. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "пионеэр даwн" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  7. ↑ Моаддел, Мансоор (1998). „Религион анд Wомен: Исламиc Модернисм версус Фундаменталисм“. Жоурнал фор тҳе Сcиэнтифиc Студй оф Религион. 37-жилд, № 1. 116-бет. дои:10.2307/1388032. ЖСТОР 1388032.
  8. ↑ 8,0 8,1 Рауф Парекҳ. „Муҳаммади Бегум анд Теҳзеэб-э-Нисwан“. Даwн (2-ноябр 2015-йил). Қаралди: 22-август 2020-йил.
  9. ↑ Таҳир Камран. „Ре-имагининг оф Муслим Wомен - ИИ“. тҳенеwс.cом.пк. Тҳе Неwс Интернатионал (2018-йил 8-июл). Қаралди: 2020-йил 22-август.
  10. ↑ Сарwат Али. „Стуфф легендс аре маде оф“. Тҳе Неwс Интернатионал (10-май 2020-йил). Қаралди: 22-август 2020-йил.
  11. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед пионеэрдаwн
  12. ↑ Асиф Фаррукҳи. „А ПИОНЕЭРИНГ WОМАН ОФ ЛЕТТЕРС“. Даwн (16-сентабр 2018-йил). Қаралди: 22-август 2020-йил.
  13. ↑ „Имтиаз Али, тҳе Таж оф Урду драма“ (эн). ДАWН.CОМ (2009-йил 14-апрел). Қаралди: 2022-йил 4-май.
  14. ↑ „Ре-имагининг оф Муслим Wомен - ИИ | Политиcал Эcономй | тҳенеwс.cом.пк“ (эн). www.тҳенеwс.cом.пк. Қаралди: 2022-йил 4-май.