Muhammadjon Hakimov
Муҳаммаджон Ҳакимов — (1935—2001) адабиёцҳунос, навоийшунос, Филология фанлари доктори (1987), профессор.
Олим 1935-йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган (1958).
Фаолияти
Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим (1958—1967), Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида илмий ходим (1967—1978), Ҳ.Сулаймон номли Қўлёзмалар институтида бўлим мудири (1978—1998), Беруний номли Шарқшунослик институтида етакчи илмий ходим (1998—2001).
Асарлари
Муҳаммаджон Ҳакимовнинг „Алишер Навоий асарлари қўлёзмаларининг тавсифи“ (1983), "Навоий „Хамса“си қўлёзмалар каталоги" (1987), „Навоий асарларини кўчирган хаттотлар“ (1991), „Шарқ манбашунослиги луғати“ (2011) китоблари чоп этилган.
Вафоти
Муҳаммаджон Ҳакимов 2001-йилда Тошкентда вафот этган[1].
Манбалар
- ↑ ХХ аср Ўзбек мумтоз адабиёцҳунослиги. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» [2016] — 245-бет.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |