Muhammadjon Qoratoyev
Муҳаммаджон Қўжасбоевич Қоратоев (1910.22.12, Қизилўрда вилояти Теликўл овули — 1992-йил, 6-сентябр. Олмаота) — қозоқ адабиёцҳуноси, ёзувчи ва таржимон. Қозоғистон Фанлар академияси академик (1975), Қозоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1974). Филология фанлари доктори (1963), профессор (1965). Абай номидаги Қозоқ педагогика институтини тугатган (1933). Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг масъул котиби (1936—37), раиси (1937—38), Қозоғистон педагогика институти қозоқ адабиёти кафедрасининг мудири (1960). "Жазуши" нашриётида катта муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари, директор (1955—60), 1960-йилдан М. Авезов номидаги Адабиёт ва санъат институтида бўлим мудири, 1968-йилдан Қозоқ совет энсиклопедияси Бош муҳаррири. Адабий фаолияти 1933-йилдан бошланган. "Жонажон адабиёт ҳақида ўйлар" (1958), "Сакен Сайфуллин" (1964), "Маҳорат ва дунёқараш" (1965), "Мухтор Авезов" (1967), "Дўмбрадан китобга" (1969), "Адабиёт ва эстетика" (1970), "Истиқбол чўққилари" (1972), "Чўққилар олдинда" (1977) каби адабийтанқидий китоблар муаллифи. Қ., шунингдек, "Чўлдаги гудок" романи (1960, К.Н.Алтайский билан ҳамкорликда), "Жер-уюкка саёҳат" қис-сасини ёзган. М.Горкийнинг "Менинг дорилфунунларим" ва М.Шолоховнинг "Тинч оқар Дон" (3 китоб) асарларини қозоқ тилига таржима қилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |