Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳамматрозиқ ўғли (1972-йилда туғилган) — шарқшунос, иқтисодчи, арабшунос, сиёсий фанлар номзоди. Тошкент ислом институти ректори[1]. 2023-йил 23-ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари[2].

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов
Таваллуди 1972
Асака, Андижон, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Соҳаси Шарқшунос-иқтисодчи-арабшунос
Иш жойлари ТошДСҲИ

Илмий йўналиши

Халқаро муносабатлар ва сиёсацҳунослик. 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Бир қатор республика илмий конференсиялари иштирокчиси[3].

Фаолияти

Қоҳира давлат университети Иқтисодиёт ва сиёсий фанлар факултетининг 1999- ва ТошДСҲИ „Халқаро алоқалар ва иқтисод“ факултетининг 2002-йил битирувчиси. 1994—1999-йиллар Қоҳира давлат университети талабаси; 2000—2002-йиллар ТДСҲИда магистрант ва ўқитувчи; 2005-йилдан катта ўқитувчи; Жаҳон сиёсати кафедрасида доцент; 2015-йилда „Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи“ ихтисослиги бўйича доцент; 2016-2017-йиллар ТошДСҲИ "„Жаҳон сиёсати ва халқаро муносабатлар“ кафедраси мудири, 2017—2018-йиллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим бўлими бошлиғи, 2018-2019-йиллар Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, 2019-йилдан ЎзХИА „Халқаро муносабатлар“ кафедраси доценти, 2020-йилдан ЎзХИА „Халқаро муносабатлар“ кафедраси профессори, сиёсий фанлар доктори[4].

Асосий илмий ишлари

Номзодлик диссертацияси мавзуси: „Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Қизил денгиз минтақасида хавфсизликни таъминлаш сиёсатининг хусусиятлари“ — Тошкент, 2005. Докторлик диссертацияси мавзуси: „Африка араб давлатларида диннинг сиёсийлашуви ва унинг сиёсий жараёнларга таъсири“ — Тошкент, 2018.

  1. Саудия Арабистонининг Яқин Шарқ можароларига муносабати // Шарқшунослик. — Тошкент: ТошДСҲИ, 2004. — № 4. — Б.107 — 110.
  2. Ўзбекистон — Саудия муносабатлари: ҳозирги ҳолат ва ҳамкорлик истиқболлари // Шарқ машъали. — Тошкент: ТошДСҲИ, 2006. — № 1-2. — Б.19 — 22.
  3. Хавфсизлик тушунчаси ва унинг моҳияти // Сиёсат ва иқтисод: Профессор-ўқитувчилар ва талабалар илмий тўплами. — Тошкент: ТошДСҲИ, 2006. — № 1. — Б.15 — 18.
  4. Шимоли-Шарқий Африкадаги сиёсий-ижтимоий муаммоларни ҳал этишда Саудия Арабистонининг роли // Шарқшунослик. — Тошкент: ТошДСҲИ, 2006. — № 2. — Б.133 — 138.
  5. Франсия ташқи сиёсатида „Африка Франкофон“ давлатларининг ўрни// Шарқшунослик. — Тошкент: ТошДСҲИ, 2007. — № 1. — Б.48 — 54.
  6. Кто же станет представителем Африки в Совет безопасности ООН? // Востоковедение. — Ташкент: ТашГИВ, 2007. — № 1-2. — С.88 — 93.
  7. Африка — геостратегик аҳамиятга молик қитъа // Шарқшунослик. — Тошкент: ТошДСҲИ, 2007. -№ 2. — Б.107-109.
  8. Африкадаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда БМТнинг ташаббуслари // Сиёсат ва иқтисод. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар илмий тўплами. — Тошкент: ТошДСҲИ, 2007. — № 2. — Б.124-129.
  9. Марказий Осиё билан Африка араб давлатлари ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда диннинг аҳамияти хусусида // Фалсафа ва ҳуқуқ. — Тошкент, 2007. — № 2. — Б.47 — 48.
  10. Ҳамкорликнинг янги уфқлари // Тафаккур. — Тошкент, 2007. -№ 3. — Б.110 — 111.". — Ленинград, 1956.

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосарлар тайинланди“. газета.уз. Қаралди: 28-май 2023-йил.
  2. ↑ „Муфтий Нуриддин Ҳолиқназаровга янги ўринбосар тайинланди“ (23-ноябр 2023-йил). Қаралди: 23-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси 2021, с. 349-355.
  4. ↑ Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси 2021, с. 349—355.

Адабиётлар

  • Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси, Тошкент, 2021 — 75—80-бет.