Муҳаммадқодир Абдувоҳид ўғли Ҳамралиев (6-июл 2001-йил, Ўзбекистон) – Ўзбекистонлик футболчи, ҳимоячи ампуласида ўйнайди. Тошкентнинг Пахтакор клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси.

Муҳаммадқодир Ҳамралиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Муҳаммадқодир Абдувоҳид ўғли Ҳамралиев
Таваллуд санаси 2001-йил 6-июл (2001-07-06) (25 ёш)
Таваллуд жойи Риштон тумани Ўзбекистон
Бўйи 1.85 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Пахтакор
Рақами 5
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
—2018 Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2020—2021 Динамо 30 (3)
2022 →  Олимпик 25 (3)
2023—2026 Пахтакор 28 (1)
2026— Навбаҳор
Миллий терма жамоа
2021—2024 Ўзбекистон У-23 26 (2)
2023— Ўзбекистон 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Муҳаммадқодир Пахтакор клуби академияси тарбияланувчиси ҳисбланади[1]. Профессионал футболдаги фаолияти 2020-йилда Самарқанднинг Динамо клуби таркибида, Ўзбекистон Про лигаси мусобоқаси ўйинларида бошлаган. Дастлабки мавсумидаёқ жамоанинг энг яхши футболчилари қаторида бўлди ва 11 та ўйинда 2 та гол муаллифига айланди. Навбатдаги мавсумида Самарқанд жамоаси билан шартномасини узайтирган[2] ва клуб таркибида 22 та ўйинда 1 та гол муаллифи бўлган ва Динамо клубининг Ўзбекистон Про лигаси иккинчи ўринни эгаллашида катта хизмат қилган. 2022-йилиг мавсум олдидан Тошкентнинг Олимпик жамоасига ижарага берилган. Олимпик клуби таркибида ҳимоячи бўлишига қарамай ўзининг тўпурарлик маҳорати билан ҳам ажралиб турган ва 25 та ўйинда 3 та гол муаллифи бўлган. Мавсум якунида Тошкентнинг бошқа бир жамоаси, 2022-йилги Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони Пахтакор клубининг скаутлари қизиқишлар доирасига тушган[3][4]. 2023-йилги мавсум олдидан „Пахтакор“ клуби билан шартнома имзолаган[5]. Дастлабки мавсумидаёқ „Пахтакор“ клубининг асосий ҳимоячиларидан бирига айланган футболчи, Мавум якунида фаолиятида илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлди[6]. 2026-йил 10-июл куни Навбаҳор клубига ўтган[7].

Терма жамоадаги фаолияти

2021-йилдан Ўзбекистон У-23 терма жамоаси аъзоси[8]. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси таркибида 2023-йилда Хитойда ўтган Осиё ўйинларининг футбол мусобоқасида бронза медал соҳиби бўлган. Ўзбекистон терма жамоасидаги дебютини 2023-йил 25-декабрда Среčко Катанеc мураббийлигида Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинда ўтказди[9].

Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ишт Гол
2023 1 0
Жами 1 0

Ютуқлар

Терма жамоа

Ўзбекистон У23
  • Осиё ўйинлари 2022 бронза медал соҳиби: 2023

Клуб

Пахтакор

Манбалар

  1. ↑ „Муҳаммадқодир Ҳамралиэв: "Пахтакор" академиясида катта бўлганман. Бу кунларни орзу қилар эдим"“ (2023-йил 25-ноябр).
  2. ↑ „«Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди“ (2021-йил 26-январ).
  3. ↑ „Эшитдик-да! "Пахтакор" "Олимпик"нинг икки ўйинчисига қизиқмоқда“ (2022-йил 6-ноябр).
  4. ↑ „ТОП-10. Вундеркинд ёхуд Суперлига-2022да порлаб чиққанлар (дастлабки бешлик)“ (2022-йил 22-ноябр).
  5. ↑ „Эшитдик-да! "Олимпик" этакчиларидан бири "Пахтакор"га ўтмоқда“ (2023-йил 7-январ).
  6. ↑ „Суперлига. «Пахтакор» «Сурхон»ни ўз майдонида таслим этди ҳамда 16-чемпионлигини тантана қилди“ (2023-йил 24-ноябр).
  7. ↑ „"Навбаҳор" Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг трансферини э'лон қилди“ (уз-латн). Трибуна.уз (2026-йил 10-август). Қаралди: 2026-йил 10-август.
  8. ↑ „Осиё кубоги У-23 саралаши. Тимур Кападзе кимни қанча ўйнатди?“ (2023-йил 23-сентябр).
  9. ↑ „Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон терма жамоаси йирик ғалабага эришди“ (2023-йил 25-декабр).

Ҳаволалар

Андоза:Навбаҳор футбол клуби таркиби