Muhammadqul Arabov
Муҳаммадқул Абдуқодирович Арабов (1921-йил 5-март, Бухоро — 1999-йил 25-декабр) — кинооператор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965). Москва давлат кинематография институтининг операторлик факултетини тугатган (1943). Москвадаги Марказий ҳужжатли филмлар киностудиясининг ҳарбий кинооператори бўлиб 1-Украина фронтида хизмат қилди (1943 — 45). „Берлин“ филми ва „Улуғ Ватан уруши“ киноэпопеясига А. суратга олган жанг лавҳаларидан кадрлар киритилган. 1946 — 52 йилларда Свердловск, 1953 — 62 йилларда Душанба киностудияларида, 1962-йилдан Ўзбекистон ҳужжатли ва ил-мий-оммабоп филмлар киностудиясида ишлаган. Бир неча филмларни суратга олган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |