Muhammadrasul Rasuliy
Муҳаммадрасул Расулий (1884 — Тошкент — 1935) — ўзбек маъри-фатпарвари, педагог. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида ўқиган. 1907-йилдан рус-тузем мактабларида дарс берган. 1917-йилдан кейин мактабларда ўқитувчилик қилган, саводсизликни тугатишда фаол иштирок этган. Рус-тузем ва янги усулдаги мактаблар учун дарсликлар ("Раҳбари форсий", "Қироати форсий ёхуд мунтахаби гулистон", "Болалар боғчаси") ёзган. "Раҳбари форсий" китоби (1911, 1914, 1917-йилларда нашр этилган)да форс тили қоидалари ўзбек тилида баён қилинган. "Қироати форсий ёхуд мунтахаби гулистон" (1916) хрестоматия китобида қисқақисқа форсча матнлар 56 дарсга бўлиб берилган, баъзи форсча сўзларга ўзбекча изоҳ ёзилган. "Болалар боғчаси" алифбе китоби бўлиб, товуш усулида тузилган. Унинг 2нашри 1917-йил Тошкентда чиққан. Бу дарсликда К.Д.Ушинский, Л.Н.Толстой, СМ. Граменицкийнинг ўқув китобларидан таржималар берилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |