Muhammadrizo Shajariyon
| Муҳаммадризо Шажариён | |
|---|---|
| محمدرضا شجریان | |
|
Шажариён 2007-йилда | |
| Таваллуди |
23-сентябр 1940-йил |
| Вафоти |
8-октябр 2020-йил (80 ёшда) Теҳрон, Эрон |
| Таълими |
Шоҳ Ризо мактаби Миллий мусиқа мактаби |
| Касби |
|
| Турмуш ўртоғи |
|
| Болалари | 5, Ҳумоюн ва Мужгон |
|
Мусиқий фаолияти | |
| Жанрлар | Форс анъанавий мусиқаси |
| Фаолият йиллари | 1959–2016 |
| Лейбллар | Сантур, Тонбак |
| Мукофотлари |
|
| Веб-сайти | моҳаммадрезашажариан.cом |
| Имзоси | |
|
| |
Муҳаммадризо Шажариён (форсча: محمدرضا شجريان; 1940-йил 23-сентябр – 2020-йил 8-октябр) – Эроннинг машҳур мумтоз қўшиқчиси, композитор ва форс мусиқаси устаси эди. Форс мумтоз мусиқасининг энг буюк намоёндаси деб тан олинган. Шунингдек, форс хаттотлиги соҳасидаги истеъдоди билан ҳам машҳур бўлган.
Таржимаи ҳоли
Машҳадда туғилган. 5 ёшида отаси раҳбарлигида қўшиқ айтишни бошлаган. 12 ёшида оиласининг розилигисиз анъанавий радифларни ўргана бошлаган. Диндор отаси қўшиқчилик фаолиятини маъқулламаган, шунинг учун Муҳаммад ўзига „Сиёвуш Бидоконий“ тахаллусини танлаган, аммо кейинчалик ўзининг ҳақиқий исмига қайтган. Меҳнат фаолиятини 1959-йилда Хуросон радиосида бошлаб, 1960-йилларда шуҳрат қозонган. Шундан сўнг Теҳрон университетининг санъат факултетига ўқитувчи лавозимига қабул қилинган. Унга бир қатор таниқли эронлик қўшиқчилар таъсир кўрсатган. 2012-йилда берган интервюсида Жалил Шаҳноз Муҳаммадга энг катта таъсир кўрсатганини айтиб ўтган. Шажариён ҳаёти давомида 19 та албом яратган[1].
Сиёсатда
„Бидояд“ албомида гўзал масканнинг кушхонага ўхшаб бораётгани ҳақида сўз юритилган. 2012-йилда Сакраментода берган суҳбатида бу сўзларни Ислом инқилобидан сўнг Эрондаги тузумни тасвирлаш учун танлаганини таъкидлаган. Шунингдек, ўзининг „Эрон, умид мамлакати“ қўшиғини радио ва телевидениеда эфирга узатишни тўхтатишни талаб қилган, чунки бу қўшиқ мамлакатдаги ҳозирги вазиятга умуман алоқаси бўлмаган.
Мукофотлари
- ЭМРТнинг Олтин кубоги (1977)
- Олтин Пикассо медали (1999)
- Энг яхши анъанавий жаҳон мусиқий албоми учун Граммй мукофотига номзод (2004, 2006)
- Нушин медали (2008)
- ЮНЕСКОнинг Моцарт медали (2006)[2]
- НПРнинг 50 греат воиcес рўйхатига киритилган (2010)[3]
- Франсиянинг Фахрий легион ордени (2014)
- „Хизматлари учун“ ордени (2014)[4]
- Оға Хон маданият трести (2019)[5]
Манбалар
- ↑ „Моҳаммад Реза Шажариан“ (эн). Дисcогс. 2017-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-июн.
- ↑ روزنا Ретриэвед 23 Жануарй 2007.
- ↑ Стеве Инкеэп.. „Моҳаммад Реза Шажариан: Протест Тҳроугҳ Поэтрй“. НПР (2010-йил 2-сентябр). Қаралди: 2017-йил 23-декабр.
- ↑ وقتی شجریان، شوالیه فرانسوی ها شد +تصاویر[сайт ишламайди]
- ↑ „جایزه ویژه بنیاد آقاخان به محمدرضا شجریان تقدیم شد فارسی“. ББC Неwс (2019-йил 1-апрел). 2023-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Моҳаммад Реза Шажариан“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |