Муҳаммадвали Асқаров, Вали қори (1909 – Тошкент – 1949) – ўймакор уста, дурадгор. Ўймакорлик сан’атини отаси Асқар ҳожи ва амакиси Сулаймон Хўжаевдан ўрганган. Асқаров бағдоди ўймакори эшиклар, курси ва бошқа бадиий буюмлар тайёрлаган, айниқса, паргари ўйма нақшни моҳирлик билан бажарган. Асқаров тайёрлаган (1940, С. Хўжаев билан бирга) саккиз қиррали хонтахта Ўзбекистон давлат сан’ат музейида сақланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил