Muhammadxon Nuriddinov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммадхон Нуриддинович Нуриддинов (1948.6.1, Наманган) — ранг-тасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми (2004). Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1968) ва репин номидаги Ленинград рассомлик, ҳайкадтарошлик ва меъморлик институти (1976)ни тугатган. 1976-йилдан ҳозирги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида педагог, 1998-йилдан доцент. Нуриддинов реализм услубида ижод қилади, реалистик санъат анъаналарини замон руҳи билан бойитишга интилади. "Наманган оҳанглари", "Кундаги ташвишлар", "Катта Фаргона канали", "Режиссёр О.Абдураззоқов", жадидлар портретлари туркуми, "Абу Али ибн Сино" портрети, "Сайид Барака Амир Темурга байроқ топширмоқда", "Баҳор сувлари" ва бошқа асарларида рассомнинг ижодий изланишлари намоён бўлди. Нуриддинов республика ва хориждаги кўргазмаларда иштирок этган. Ўзбекистон Бадииёт акадимияси Олтин медали билан тақдирланган (2003)[1].
Манбалар
- ↑ "Нуриддинов Муҳаммадхон Нуриддинович" ЎзМЕ. Н-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |