Muhammadxon Podshoxoʻjayev
Муҳаммадхон Подшохўжаев (1885-йилда туғилган) – ўзбек ипакшуноси.
| Муҳаммадхон Подшохўжаев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1885-йил Тошкент |
| Вафоти | 1937-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Касби |
|
Ҳаёти ва меҳнат фаолияти
Муҳаммадхон Подшохўжаев Тошкент шаҳар Занжирлик маҳалласида зиёли ва деҳқон Муҳиддин Подшохўжаев оиласида туғилган. Хусусий мулланинг қўлида ўқиб савод чиқарганидан сўнг 1987—1901-йилларда рус-тузем мактабининг бошланғич тўрт синфини тамомлаган. Шундан сўнг, мадрасада таҳсил олган. 1898-йилда отаси вафот этгач, онаси қарамоғида тарбияланган. 1903-йилда онасининг вафотидан кейин амакиларининг тарбиясида бўлган. Ўзи ҳам отасидан қолган ерда деҳқончилик ва ипакчилик билан шуғулланган.
1909-йилдан бошлаб жамоат ишларида иштирок эта бошлаган. Мунавварқори Абдурашидхонов бошлиқ Тошкент маърифатпарварлари сафига қўшилган ва шу йили „Жамияти имдодия“ хайрия жамиятини ташкил этишда қатнашган. Шунингдек, унинг ўзи ҳам ушбу жамиятнинг фаол аъзоларидан бири бўлган[1]. 1902-йилда Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги Б.М.Илин босмахонасида ҳарф терувчига шогирд, кейинчалик ҳарф терувчи бўлиб иш бошлаган.1902—1906-йилларда Туркистон генерал-губернатори типографиясида ҳарф терувчи вазифасини бажарган. 1912-йил ипакфуруш Юсуфжон Иброҳимжонов мануфактурасида, 1912—1915-йиллар мобайнида ўгай акаси Юсуф хўжа Содиқхўжаев қўлида гумашта вазифасида фаолият олиб борган.
1913—1916-йилларда „Турон“, „Санойи Нафиса иттифоқи“ театр труппасининг муассисларидан бири ҳамда актёр бўлиб ишлаган. 1912—1916-йилларда „Нашриёт“ ва „Мактаб“ кутубхонаси ноширлиги муассисларидан бири, 1916-йилда Абдулла Авлонийнинг „Биринчи муаллим“ китоби ношири, 1914—1915-йилларда эса „Садойи Туркистон“ газетаси тарқатувчиси вазифаларини бажарган. 1916-йилда Тошкент вилоятининг Қорасув қишлоғида ташкил этилган „Иқтисод“ жамиятининг муассисларидан бири бўлган. Муҳаммадхон Подшохўжаев 1917-йилдан бошлаб „Шўройи ислом“ жамияти аъзоси бўлиб келган. 1917-йил октябрдан 1918-йил май ойигача „Мактаб“ уюшмасида ходим бўлиб ишлаган.
1919-йилдан фирқа аъзоси, 1918—1919-йилларда Тошкент эски шаҳар райком партиясида раис, 1919—1920-йилларда эса Эски Марғилон ревкоми раиси вазифасини бажарган. 1919-йилда Қизил қўшин таркибидаги отлиқ эскадрон сиёсий раҳбари, 1921-йилда Тошкент шаҳридаги мусулмонлар орасида ҳарбий хизматга сафарбарлик комиссияси раиси бўлиб ишлаган. Орадан бир қанча вақт ўтиб, мусулмон коммунистларини рўйхатга олиш даврида худога ишонгани учун ўз хоҳиши билан фирқа сафидан чиқиб кетган.
1920-йилда 3 ойлик ипакчилар тайёрлов курсини ўқиб тамомлаган. 1921-йил охирларида С. Шарифхўжаев ва О. Каримий иши бўйича икки ой қамоқда ўтирган. 1923—1924-йиллар мобайнида „Туркшелк“ аксиядорлик жамияти бошқармаси аъзоси, 1924—1925-йилларда эса Ўрта Осиё ипак бошқармаси аъзолигига номзод бўлган. 1924-йилдан то 1934-йил 15-январгача Тўқимачилик саноати ходимларининг Ўрта Осиё сездида „Туркшелк“ ипакчилик саноати Бош бошқармаси бошқарувининг аъзоси этиб тайинланган. Тошкент шаҳар Жарариқ мавзесидаги Ўрта Осиё ипакчилик тажриба бекати бошқармаси ипакчилик ва туцҳунослик маданияти бўлими мудири, 1933—1934-йилларда Тошкент туманлараро ипакшунос-туцҳунос агрономи, 1934—1937-йилларда эса СССР ХКС ДСИнинг тайёрлов қўмитаси Ўзбекистон ипакчилик гуруҳи инспектори лавозимларида ишлаган.
Айблов
1937-йил 31-августда Ўзбекистон НКВДси томонидан прокурор санксиясисиз қамоққа олинган ва 1937-йил 14-октябрда аксил инқилобий ҳаракатда айбланиб, учлик томонидан олий жазога ҳукм қилинган.
Ўзбекистон ССР прокурорининг 1960-йил 17-октябр ажрими билан НКВД учлигининг 1937-йил 14-октябр қарори бекор қилинган ва ҳаракатдан тўхтатилган, яъни шу тариқа Муҳаммадхон Подшохўжаев оқланган[2].
Манба
- ↑ „Бегали Қосимов. Миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти (ХХ асрнинг биринчи чораги)“. зиёуз.уз. Қаралди: 11-октабр 2024-йил.
- ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирғин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7.