Муҳаққақ (араб.) —хаттотлик услуби, араб ёзувидаги мумтоз олти хат услубидан бири. Куфий хати асосида Ибн Муқлаъ ихтиро қилган дейилади. Ҳарфларнинг 1—2қисмлари доирасимон, 4—5қисмлари тўғри чизиқлардан иборат. М.да "алиф", "лом", "дол" ва "каф" ҳарфлари асосан юқорига қараб ҳаддан ташқари чўзиқ қилиб ёзилади. Қад. маъқалий ёзувига ўхшаб кетади. 7—ХВИИ асрларда кенг қўлланган. Ўрта аср хаттотлари М.ни энг мукаммал ва аниқ ёзув деб ҳисоблаганлар; бу хатда аниқ (табиий) фанларга оид рисолалар, Қуръон, ҳадислар битилган, бинолар китобаларида ҳам қўлланган. Ибн Баввоб, Ёқут Мустаъсимий, Жалол Жаъфар Ҳиравийлар бу хат устасидир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил