Мукаррам Мажидовна Орифхонова (1911, Чимкент — 1974, Тошкент) — ботаник олима, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970), биология фанлари доктори (1965), профессор (1968). Тошкент тиббиёт техникумини тамомлаб (1926—31), Марғилон дорихонасида ассистент-фармацевт бўлиб ишлаган. Ўрта Осиё университетининг биология факултетини тугатган (1937). Шу университет юксак ўсимликлар кафедрасида ассистент (1942—43), доцент (1944—68). Илмий ишлари, асосан, Фарғона водийсидаги ўсимликлар қопламини ўрганишга оид. Орифхонова чўл яйловларини ўзлаштириш масалаларига қаратилган бир қанча илмий экспедициялар қатнашчиси.

М.Орифхонова нинг ҳаёт ё'ли илм-фанга интилган барча хотин-қизларнинг ҳаёт ё'лидир. [1]

М.Орифхонова фақат фанни эгаллшдаги, рус тилини қийинчиликларини эмас, балки муҳитниг ижтимоий-сиёсий, диний-фанатик то'сиқларини ҳам енгиб о'тди. Дастлабки йилларда у паранжи-чачвон билан о'қишга бориб юрди. бир неча йилдан кейин уни ташлади. Шундай бо'лса-да, у ватани Чимкентга борар экан, у яна паранжи -чачвон тутишга мажбур бо'ларди. Тошҳкентда Мукаррам очиқ уз билан юришини эшитган қариндошлари уни эрга бериб, озодликдан маҳрум қилишмоқчи бо'ладилар. Бироқ озодлик шарбатини тотган қизнинг иродасини букиш қийин бо'лади. Шундан кейин улар Тошкентга о'қишга яширинча қатнаётган Мукаррамни тутиб олиб, уриб , унинг бир ко'зини о'йиб оладилар. Бу билан улар қизни билим нуридан маҳрум қилмоқчи бо'ладилар. Аммо эски дунё зулмати ва жаҳолатига нисбатан нафрати жо'шиб кетган қиз, қандай бо'ласда о'қишни давом эттиришга аҳд қилади.

Университетни тугатгач, Мукаррам аспирантурада қолди. 1942-йилда О'рта Осиё Давлат университетида биринчи о'збек қизи фан кандидати илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлади. Бу - Мукаррам Орифхонова эди. Кейинчалик у фан доктори, ТошДУ профессори бо'лди, бутун билими ва куч-қувватини о'сиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга баг'ишлади.

Манбалар[2]

  • Фарғона водийсининг ўсимликлар қоплами, Т., 1967.



Г'олиба Шоюсупова. Хотин-қизларнинг ижтимоий проблемаси ва унинг Совет Шарқида ҳал этилиши (о'збекча). О'збекистон — 14-15-бет. 

  1. ↑ Г'олиба Шоюсупова. Хотин-қизларнинг ижтимоий проблемаси ва унинг Совет Шарқида ҳал этилиши (о'збекча). О'збекистон — 14-15-бет. 
  2. ↑ Г'олиба Шоюсупова. Хотин-қизларнинг ижтимоий проблемаси ва унинг Совет Шарқида ҳал этилиши (о'збекча). О'збекистон — 14-15-бет.