Muhtorjon Mansurov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мухторжон Мансуров Тохиржонович (1978-йил, Уйчи тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ) – техника фанлари доктори, профессор (2023)[1]. 2023-йилдан Наманган муҳандислик-қурилиш институти Қурилиш факултети декани лавозимида ишлаб келмоқда[2].
| Муҳторжон Мансуров | |
|---|---|
| Таваллуди |
1978-йил Уйчи тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | ўқитувчи |
| Иш жойлари |
Наманган муҳандислик-педагогика институти Наманган муҳандислик-қурилиш институти |
| Институтлар | Наманган муҳандислик-қурилиш институти |
| Таълими | Наманган муҳандислик-педагогика институти |
| Илмий даражаси | Техника фанлари доктори (2018), профессор (2023) |
| Турмуш ўртоғи | Муҳайё Мансурова |
| Дини | Ислом |
Биографияси
Муҳторжон Мансуров 1978-йил Наманган вилояти Уйчи туманида таваллуд топган[3].
Меҳнат фаолияти
1995—1999-йиллар – Наманган муҳандислик-педагогика институти талабаси.
1999—2001-йиллар – Наманган муҳандислик-педагогика институти магистранти.
2001—2008-йиллар – Наманган муҳандислик-педагогика институти умумтехника фанлари кафедраси ассистенти, катта ўқитувчи, доцент
2008—2010-йиллар – Наманган муҳандислик-педагогика институти менежмент факултети декан муовини.
2010—2011-йиллар– Наманган муҳандислик-педагогика институти машинасозлик технологияси кафедраси мудири.
2011—2012-йиллар – Наманган муҳандислик-педагогика институтиумумтехника фанлари кафедраси доцент вазифасини бажарувчи.
2012—2013-йиллар – Наманган муҳандислик-педагогика институти умумтехника фанлари кафедраси мудири.
2013—2014-йиллар – Мингбулоқ агросаноат касб-ҳунар коллежи директори.
2014—2016-йиллар – Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти катта илмий ходим-изланувчиси.
2017—2019-йиллар – Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти илмий кадрлар тайёрлаш бўлими раҳбари.
2019—2020-йиллар – Наманган муҳандислик-қурилиш институти ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи, транспорт логистикаси ва хизматлар сохаси кафедраси мудири, машинасозлик факултети декани.
2019—2020-йиллар – Наманган муҳандислик-қурилиш институти технологик машиналар ва жиҳозлар кафедраси мудири.
2023-йилдан ҳозирга қадар Наманган муҳандислик-қурилиш институти Қурилиш факултети декани[1][2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Мухторжон Мансуров Қурилиш факултети декани этиб тайинланди“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-январ.
- ↑ 2,0 2,1 „Наманган муҳандислик-қурилиш институти Қурилиш факултети декани“. 2024-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-январ.
- ↑ Умматов Р 2022, с. 210–211.
Адабиётлар
- Умматов Р. Ғазнаи Намангон/ Энсиклопедия (3 жилдли) 1-китоб/ Олтин одамлар. Тошкент: „Шарқ“, 2022 — 448-бет. ИСБН 978-9943-8832-1-4.
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |