Muizz ud-Davla
Аҳмад ибн Бувайҳ форсча: احمد بن بویه; 967-йил 8-апрелда вафот этган) Ироқнинг биринчи бувайҳий амири. 945-йилда вафотига қадар ҳукмронлик қилган. 945-йилдан кейин Муизз уд-Давла (арабча: معز الدولة البويهي, „Сулоланинг мустаҳкамловчиси“) лақаби билан машҳур бўлган.
| Муизз уд-Давла | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Ироқ амири Амир ул-умаро | |||||
|
Муизз уд-Давла тангаси | |||||
| Салтанат | 945—967 | ||||
| Давомчиси | Изз уд-Давла | ||||
| Туғилиши |
915 Дайлам | ||||
| Вафоти |
967-йил 8-апрел (52 ёшда) Ироқ | ||||
| Фарзандлари |
| ||||
| |||||
| Сулола | Бувайҳийлар | ||||
| Отаси | Бувайҳ | ||||
| Дини | Ислом (Шиалик) | ||||
Исломни қабул қилган дайламий балиқчининг ўғли Аҳмад ибн Бувайҳ тоғли Дайлам ҳудудида туғилган. 928-йилдан икки укаси билан Дайламлик ҳарбий бошлиқ Макан ибн Какига хизмат қила бошлаган. Бироқ улар тезда Зиёрий ҳукмдор Мардавиж фойдасига бай’атларини ўзгартирган. Бир неча йил ўтгач, Мардавий ака-укалардан бирини ўлдиришни режалаштирганини билиб, ҳукмдорга қарши исён кўтаришган. 935/36-йилда Кирмонга мувафаққияциз босқин уюштирган Аҳмад ибн Бувайҳ кейинчалик Истаҳрга юборилган. Ушбу ҳудуддан аввал Хузистон, кейинчалик эса Ироққа босқин уюштира бошлади. 945-йилда расман Ироқ ва Хузистон ҳукмдори деб тан олингач, халифадан „Муизз уд-Давла“ унвонини олган. Икки укаси эса бошқа ҳудудлар ҳукмдорлари бўлиб, халифадан унвонлар олишган.
Ҳукмронлиги даврида Муизз уд-Давла Ироқни назорат қилиш учун бошқа сулолалар билан тўқнашувларга киришган. 946-йилда Бағдодда Муизз ад-Давла ва Ҳамдонийлар амири Носир уд-Давла ўртасида бир неча ой давом этган муҳим жанг бўлиб ўтиб, унда Муизз уд-Давла ғалаба қозонди. Муизз уд-Давла Батиҳа амирлигига қарши бир неча бор жанг қилса-да, уларни қатъий мағлубиятга учратмаган. Муизз уд-Давланинг баъзи дайламий қариндошлари билан ҳам муаммолари бўлиб, улар баъзан исён кўтаришган. Шунақа исёнлардан энг хавфлиси 955—957-йилларда бўлиб ўтган Рузбаҳан қўзғолони эди. Муизз уд-Давла 967-йилда вафот этгунга қадар барча душманларини мағлуб этиб, Ироқнинг мутлақ ҳукмдори бўлган. Вафотидан кейин ўрнига ўғли Изз уд-Давла келган.
Оиласи ва фаолияти
Аҳмад зардуштийлик динини тарк этиб, исломни қабул қилган лаҳижонлик дайламий балиқчи[1] Бувайҳнинг ўғли бўлган[2]. Аҳмаднинг Али ва Ҳасан исмли икки акаси ва Кама исмли синглиси бўлган[3].
Тахминан 928-йилда Аҳмаднинг акаси Али Райнинг сомоний ҳукмдори Макан ибн Каки хизматига кирган. Кейин Али Аҳмад ва укаси Ҳасан ҳам ҳарбий лавозимларни эгаллашига муваффақ бўлди. Бу вақтда Аҳмад тахминан 13 ёшда эди. Макан ўзининг сомоний ҳукмдорларига ҳужум қилиб, кейинчалик зиёрий шаҳзодаси Мардавиждан мағлубиятга учрагач, ака-укалар Мардавижга хизмат қила бошлаган. Кейинги йилларда Али Мардавижга хизмат қилишдан воз кечиб, бир мунча вақт ўтгач Форсда ўз империясини тузишга муваффақ бўлган. Бўлиб ўтган жангларда Аҳмад ўзини кўрсатган.
935 ёки 936-йилда Али Кирмонни Бану Илёсдан тортиб олиш учун ушбу ҳудудга жўнатади. Аҳмад Кирмоннинг катта қисмини босиб олди. Шундан сўнг, балужлар ва араб қафсларининг қаршилигига дуч келиб[4], жангда бошидан яраланган, бир қўли, бошқа қўлининг эса бир нечта бармоғини йўқотган. Кирмон устидан бувайҳийларнинг бевосита назоратини ўрнатиш имкони бўлмади. Али Аҳмадни ортга чақириб олди. Сўнгра Аҳмад Истаҳрга юборилиб, у ерда кейинги буйруқни кута бошлади.
Аҳмаднинг бувайҳийлар мулкини кенгайтириш учун навбатдаги имкони Баридийлар Алидан ёрдам сўраган вақтда пайдо бўлди. Хузистонда ҳукмронлик қилган баридийлар расман Аббосийлар халифалигига бўйсуниб, мустақил бўлишга ҳаракат қилган. Али Аҳмадни бу ҳудудга юборган. Аҳмад баридийлар ҳокимиятини йўқ қилиб, вилоятни бўйсундиришга муваффақ бўлди.
Ироқнинг босиб олиниши

Хузистондан тартибсизлик ичида қолган Ироққа бир неча бор юриш қилган. Бу юришлар шахсий ташаббус билан амалга оширилган бўлиб, Али уларга буйруқ ҳам бермаган, ёрдам ҳам жўнатмаган эди. Аҳмад 944-йилда Воситни эгаллади. Ал-Мадаин яқинида уни халифаликнинг амалда ҳукмдори бўлган Тузун бошчилигидаги Аббосийлар қўшини кутиб турарди. Охир-оқибат, Аҳмад жангда ғалаба қозониб, Бағдод томон юра бошлади. 28-июл куни Тузун Бағдодга олиб борадиган кўприкни бузиб ташлагач, Аҳмад Аҳвозга чекинишга мажбур бўлди[5]. 945-йилда Аббосий зобит Янал Куша Аҳмад томонга ўтгач, Аҳмад қисқа вақт ичида яна Ироққа бостириб кирди[6].
Аҳмад 945-йил 19-декабрда ҳеч қандай жангсиз Бағдод устидан назоратни қўлга киритгач, амир ул-умаро лавозимини эгаллаб, халифалик бошқарувини ўз зиммасига олди. Халифа ал-Мустакфий унга „Муизз уд-Давла“ (Давлатни улуғловчи) фахрий унвонини берди. Алига „Имод уд-Давла“ (Давлатни қўлловчи) унвони берилди. Аҳмаднинг шимолий Форсни бошқараётган акаси Ҳасанга эса „Рукн уд-Давла“ (Давлатнинг устуни) унвони берилди. Дайламий кўплаб дайламий аскарларни Ироққа кўчириб келиб, шу ерга жойлаштирди. Шунингдек, кўплаб машҳур форс давлат амалдорларини, жумладан Басра молия вазири лавозимида ишлаган, фасанжас оиласи вакили Абу Фадл ал-Аббос ибн Фасанжасни ҳам олиб келди[7].
Муизз уд-Давла Ироқ назоратини ўз қўлига олганига қарамай, Шерозда ҳукмронлик қилган Имод уд-Давлага бўйсунишда давом этган. Ўзи ҳамда Имод уд-Давла номи ёзилган тангалар зарб қилдирган. Назарий жиҳатдан уни катта амирга айлантирган ҳамда тез орада Имод уд-Давла даъво қила бошлаган амир ул-умаро унвони ҳам қисман маънога эга эди. Муизз уд-Давла маълум даражада мустақилликни сақлаб қолган бўлса-да, асосан Имод уд-Давлага бўйсунган.
Ҳамдонийлар билан биринчи уруш
Келиб чиқиши
Бу воқеа ҳақидаги хабар Мосул ва шарқий Жазира ҳудудларида ҳукмронлик қилаётган Ҳамдонийлар амири Носир уд-Давла томонидан салбий қабул қилинди. Носир уд-Давла бироз аввал, 942-йилда Бағдодни назорат қилган ҳамда ҳали ҳам шаҳарни қайтариб олиш умидида эди[8].
Носир уд-Давла, агар Бағдодни эгаллашга уринса, Муизз уд-Давлани мағлуб эта олишига ишониши учун асос бор эди. Муизз уд-Давла пойтахтга киришидан бироз олдин Бағдоддан қочиб кетган кўплаб туркий аскарларининг ҳузурига келиши унинг қўшинини янада кучайтирган эди[9]. Бундан ташқари, у Мосул ва Бағдод ўртасидаги ҳудудни рақибига нисбатан анча яхши биларди. Муизз уд-Давла эса, аксинча, нисбатан беқарор вазиятда эди. Бағдод кўп йиллик нотўғри бошқарув оқибатида оғир аҳволга тушиб қолгани сабабли Муизз уд-Давла шаҳардаги молиявий ва ҳарбий муаммолар олдида қийин аҳволда қолган эди[10]. 946-йилнинг январида Муизз уд-Давла халифа ал-Мустакфийни тахтдан ағдариб, кўзини кўр қилгач, унинг ўрнига итоаткор ал-Мутийни тайинлаши Носир уд-Давла учун урушга баҳона бўлди[11]. Натижада, Носир уд-Давла бувайҳийларга нисбатан душманона муносабатда бўла бошлади. Жумладан, Бағдодга тўланадиган хирож тўловини тўхтатди[12], ал-Мутийни халифа дея тан олишдан бош тортди ва ал-Мустакфий номидан танга зарб этишни давом эттирди[13].
Дастлабки ҳарбий ҳаракатлар
Тез орада икки амир ўзаро келишувга эриша олмаслиги маълум бўлди. 946-йилнинг февралида Муизз уд-Давла Мосулни забт этиш учун юришга тайёргарлик кўриш мақсадида Мусо Фаёз ва Янал Кушоҳ бошчилигидаги қўшинни Укбара шаҳрига жўнатди. Бироқ, Янал Кушоҳ тўсатдан Мусога ҳужум қилиб, Ҳамдонийлар томонга ўтиб кетгач, юриш тугатилди. Носир уд-Давла бу босқинчилик ҳаракатига жавоб бериб, кейинги ойда турклардан иборат қўшинини Самаррага бошлаб келди. Муизз уд-Давла ҳам худди шундай қўшин йиғиб, халифа ал-Мутий билан бирга Бағдоддан Укбарага жўнаб кетди[14].
Носир уд-Давла Самаррада турганида, укаси Жубайрни бувайҳийлар қўшинини айланиб ўтиб, жанубга, Бағдодга юриш учун юборди. Жубайр шаҳарга етиб келгач, уни шаҳар аҳолиси ва Муизз уд-Давланинг собиқ котиби Муҳаммад ибн Ширзод кутиб олди. Ибн Ширзод Ҳамдонийлар сулоласига содиқлигини билдириб, улар номидан Бағдод шаҳрини бошқаришни ўз зиммасига олди. Шундан сўнг Носир уд-Давланинг ўзи Бағдод томон йўл олишга қарор қилди. Амакиваччаси ал-Ҳусайн ибн Саидни Муизз уд-Давлани чалғитиш учун жанг майдонида қолдириб, жанубга йўл олди. 15-апрел куни Бағдод ғарбига етиб келди. Бир гуруҳ дайламийлар юкларини тортиб олиш билан таҳдид қилгани сабабли, уларни йўқ қилишга мажбур бўлган бўлса-да, Носир ва унинг қўшинлари шаҳар устидан назоратни қўлга киритишга муваффақ бўлишди[15].
Муизз уд-Давла Бағдод бой берилганидан хабар топгач, Тикрит ва Самаррани талон-тарож қилиш билан банд бўлган Дайламий аскарларини йиғиб, шаҳарга қайтиб кетди. Шаҳарга етиб келгач, Носир уд-Давла Дажла дарёсини кесиб ўтиб, Бағдоднинг шарқий қисмидаги Шаммасия даҳаси ташқарисида қароргоҳ қурганини кўрди. Шу сабабли, Муизз уд-Давла шаҳарнинг ғарбий томонида ўрнашиб, икки томон ҳам жангга ҳозирлик кўра бошлади[16].
Турғунлик
Кейинги уч ой давомида Бағдод назорати ва Дажла дарёси қирғоқлари Ҳамдонийлар ва Бувайҳийлар ўртасида бўлинди. Ҳамдонийлар томонида Носир уд-Давла Ибн Ширзодни асосий қўмондонлардан бири этиб тайинлаган бўлса, ғарбий томондаги Муизз уд-Давланинг бош котиби Абу Жа’фар Саймарий бувайҳийларнинг ҳарбий ҳаракатларига бошчилик қилган[17].
Иккала томон ҳам шаҳарни тўлиқ назорат остига олишга қатъий қарор қилишди. Жанг тез орада боши берк кўчага кириб қолди. Бағдоднинг турли ҳудудларида жанглар юз берди. Ҳамдонийлар кучлари ҳам, бувайҳийлар кучлари ҳам бир-бирига қарши ҳужумкор ҳаракатларни амалга оширдилар. Бироқ, ҳеч бир томон шаҳар устидан тўлиқ назоратни қўлга киритиш учун етарлича ғалабага эриша олмади. Қўшинларни Дажла дарёсидан муваффақиятли олиб ўтиш қийин эди. Ҳатто қўшин нариги қирғоққа чиқишга муваффақ бўлган тақдирда ҳам, қисқа вақт ичида чекинишга мажбур бўларди[18].
Ҳар икки томоннинг ҳам асосий мақсади Дажла қирғоқларини назорат қилиш эди. Ҳамдонийлар ва Бувайҳийлар қўшинлари забзаблар ёки кичик дарё қайиқлари ясаб, улардан бир-бирларига ҳужум қилиш учун фойдаланишган. Ибн Ширзод ҳар куни Дажла дарёси бўйлаб юқори ва қуйига турклар билан тўла бир қанча забзобларни бошқариб борарди. Улар шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган дайламийларга қарата ўқ отардилар. Муизз уд-Давла ҳам забзаблардан иборат флот қурди. Унинг аскарлари бу кемалардан фойдаланиб, дарёни назорат қилаётган Ҳамдонийлар кучларига қарши жанг олиб бордилар[19].
Шарқий томондаги Носир уд-Давла Бағдодни охирги марта назорат қилган 942—943-йиллардаги тангани қайта зарб қилиш орқали шаҳарни эгаллаб олишни қонунийлаштиришга ҳаракат қилди. Аҳолининг бир қисми унинг да’воларига ишониб, уруш давомида уни қўллаб-қувватлади. Ибн Ширзод маҳаллий фуқаролар ва жиноятчиларни сафарбар этиш орқали Ҳамдонийлар қўшини сафларини кенгайтиришга эришди. Ушбу аскарлар Муизз уд-Давланинг дайламий аскарларига қарши ҳужумларда иштирок этдилар[20].
Бўлиб ўтган урушлар давомида Бағдод иқтисоди катта зарар кўрди. Ҳар икки томон ҳам ўз қўшинларини боқиш учун маҳаллий деҳқонларнинг ҳосилини тортиб олди. Шарқий Бағдод Мосулдан келиб турган юклар туфайли жиддий тақчилликдан қутулган бўлса, ғарбий қисми низолар давомида таъминоциз қолди. Носир ал-Давла қўшинлари ғарбий томондаги фуқароларнинг шарқий томонга ўтишига йўл қўймади. Шу билан бирга, бир қанча иттифоқчи араб қабилалари ғарбий Бағдодни қуршаб олиб, та’минот оқимини тўхтатиб қўйди. Қамал самарали бўлиб, тез орада Бувайҳийлар томонида танқислик авж олди. Нон нархи дарёнинг шарқий қирғоғидаги нархдан олти бараваргача кўтарилиб кеца-да, ба’зан умуман топилмай қолди[21]. Оч қолган одамлар ўт ва ўлик ейиш билан чекланди. Бир нечта аёллар каннибализм ҳаракатлари учун қатл қилинди[22].
Бувайҳийлар ғалабаси
945-йил июл ойига келиб, жанг тугашига ҳеч қандай умид йўқлиги ва қамал туфайли та’минотнинг тобора камайиб бораётганини кўрган Муизз уд-Давла ғарбий Бағдодни тарк этиб, Аҳвозга чекиниш ҳақида ўйлай бошлади[23]. Охирги марта шарқий қирғоқни эгаллаш учун уриниб кўришга қарор қилиб, агар бу ҳаракат муваффақияцизликка учраса, чекиниш ҳақида буйруқ беришини ма’лум қилди. Ўзининг бош котиби Саймарийга бир неча танлаб олинган дайламийлар билан шарқий соҳилга ўтишни буюрди. Ўзи эса Ҳамдонийлар қўшинларини чалғитиш учун ҳийла ишлатишга ҳаракат қилмоқчи эди.
Режа 1-август куни тунда амалга оширилди[24]. Муизз уд-Давла бир гуруҳ одамларни шимолга бошлаб, йўл давомида маш’алалар ёқиб, карнайлар чалишни буюрди. Ҳамдонийлар қўшини бу ҳаракатларни кўриб, қўшиннинг дарёдан ўтишига тўсқинлик қилиш учун шимолга томон ҳаракат қилди. Вазиятдан фойдаланган Саймарий ва унинг аскарлари шарқий қирғоққа ўтишга киришдилар. Ҳамдонийлар қўшини вазиятни англаб етгач, аскарларни тўхтатиш учун бир қанча аскарларни забзабларда жўнатди. Икки ўртада шиддатли жанг бошланиб кетди. Охир-оқибат дайламийлар ғалаба қозониб, Ҳамдонийлар қўшинларини шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Шаммасия дарвозасига қадар чекинишга мажбур қилишди.
Дайламийлар қўшини Шарқий Бағдод бўйлаб ёйила бошлагач, Ҳамдонийлар қўшини тартибсиз равишда парчалана бошлади. Носир уд-Давла шаҳарни йўқотиш хавфи борлигини англаган ҳолда, Ибн Ширзодга қўшинларга бошчилик қилиб, дайламийларни дарёнинг нариги қирғоғига сиқиб чиқаришни буюрди. Ибн Ширзод йўлга тушди. Бироқ саросимага тушган аскарларни қайта тўплашнинг уддасидан чиқа олмагани боис қочишга қарор қилди. Шундан сўнг Носир уд-Давла мағлуб бўлганини англаб, чекина бошлади. Ҳамдонийлар қўшинлари Бағдоддан чиқиб кетгач, бувайҳийлар шаҳар устидан назоратни қўлга олиш имконига эга бўлдилар.
Шарқий Бағдод эса ҳали ҳам нотинч эди. Дайламийлар қўшини шаҳарнинг шарқий даҳаларини эгаллаб, ҳамдонийларни қўллаб-қувватлагани учун маҳаллий аҳолидан қасос ола бошлади. Муизз уд-Давланинг талончиликдан тийилиш ҳақидаги буйруғини эътиборсиз қолдирган аскарлар босқинчиликни бошлаб юбордилар. Жумладан, уйларга ўт қўйдилар, кўплаб тинч аҳоли вакилларини қатл этдилар. Ваҳимага тушган кўпчилик аҳоли шимолдаги Укбара томон қочишга уринган. Бироқ ёзнинг жазирамаси туфайли йўлда ҳалок бўлган. Саймарий бир неча талончиларни қатл этиб, тартибни қайта тиклаш учун соқчиларни жўнатганидан сўнггина тартибсизлик барҳам топди[25].
Оқибати ва маҳаллий ҳукмдорларга қарши кураш
Бағдоддан ҳайдаб чиқарилган Носир уд-Давла, Ибн Ширзод ва Ҳамдонийлар қўшини қайта тўпланиш учун Дажла дарёси бўйлаб Укбара шаҳрига йўл олди[25]. Шаҳарга етиб келгач, Носир уд-Давла Муизз уд-Давла ҳузурига тинчлик таклифи билан элчи юборди. Муизз уд-Давла шартларга рози бўлгач, икки томон ўртасидаги уруш тугади. Муизз уд-Давла Ҳамдонийларни Тикритдан шимолдаги ҳудудлар ҳукмдори дея тан олишга, уларни Мосул ҳамда Диёр Бакр вилоятларидан олинадиган солиқ даромадларини топшириш мажбуриятидан озод этишга розилик билдирди. Бунинг эвазига Носир уд-Давла Ихшидийлар Мисри ва Суриянинг солиқ тушумларини Бағдодга етказиб бериш мас’улиятини олди ҳамда шаҳарга мунтазам равишда ҳар қандай солиқлардан ташқари та’минотларни юбориб туришга ва’да берди[26]. Бундан ташқари, ал-Мутийни қонуний халифа дея тан олишга розилик билдирди[13].
Ҳамдонийлар қўшини таркибидаги туркий ёлланма аскарлар Муизз уд-Давланинг Бағдодни эгаллаб туришига қарши эдилар. Уларга Носир уд-Давланинг бувайҳийлар билан сулҳ тузишга уринаётгани ҳақида ма’лум қилинмаган эди. Икки амир шартнома тузишга келишганини эшитган аскарлар Носир уд-Давлага қарши исён кўтариб, уни қочишга мажбур қилишди. Носир уд-Давла Муизз уд-Давладан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Саймарий бошчилигидаги бувайҳийлар қўшини туркийларни бўйсундириш ҳамда шартномани кучга киритиш учун юборилди. Саймарий қўзғолончиларни мағлуб этиб, Носир уд-Давланинг мавқейини тиклади. Бироқ, бир қатор та’минотларни мусодара қилди ва тинчлик шартларига риоя қилинишини кафолатлаш учун Носир уд-Давланинг ўғлини гаровга олиб, Бағдодга қайтиб кетди[27].
Муизз ад-Давла энди э’тиборини Басра ва Воситни ҳамон ўз назоратида ушлаб турган Баридийларга қаратди. 947-йилда уларни енгиб, ерларини ўзига бўйсундирди. Ушбу мағлубият йирик жангларнинг якун топганини билдирарди.
Бувайҳийлар ва Ҳамдонийлар ўртасидаги зиддият 948-йилда қайта авж олди. Бу сафар Муизз ад-Давла яна Мосулга қарши юриш бошлади, бироқ Форсда қийинчиликларга дуч келган акаси Рукн уд-Давлага ёрдам бериш учун ўз ҳарбий юришини тўхтатишга мажбур бўлди. Бунинг эвазига Носир уд-Давла Жазира ва Сурия учун ўлпон тўлашни қайта бошлашга, шунингдек, жума хутбасида халифа номидан сўнг учта Бувайҳий ака-укаларнинг исмларини қўшишга розилик билдирди[28].
Батиҳа амирлигига қарши уруш ва Имод уд-Давланинг вафоти
Муизз уд-Давла акасига ёрдам бергач, Абу Жа’фар ас-Саймарийни Батиҳа амирлигини бўйсундириш учун юборди. У Батиҳа ҳукмдори Имрон ибн Шоҳинни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Натижада, Имрон ибн Шоҳин қочишга мажбур бўлиб, оила а’золари қамоққа олинди. Айни шу пайтда, Муизз уд-Давла ўз қайноғаси Испаҳдостни ал-Мутий билан бирга фитна уюштирганликда айблаб, қамоққа ташлади.
949-йилда Имод уд-Давла вафот этгач, Рукн уд-Давла катта амир унвонини олди. Муизз уд-Давла ҳукмдорлар алмашинувини ма’қуллагач, Рукн уд-Давланинг ўғли ҳамда Имод уд-Давланинг вориси бўлган Фано-Хусравнинг Шерозда ҳокимиятни қўлга олишини та’минлаш мақсадида ал-Саймарийни у ерга жўнатди. Шунга қарамай, Фано-Хусрав „Тож уд-Давла“ унвонини талаб қилганда эътироз билдирди. „Тож“ унвони Фана-Хусравнинг отаси ва амакиларидан устунлигини англатиши Муизз уд-Давланинг норозилигига сабаб бўлган. Бунинг ўрнига бошқа муносиброқ унвон (Адуд уд-Давла) танланган[29]. Кўп ўтмай, Муизз уд-Давла Батиҳага қарши яна бир ҳарбий юриш амалга оширди. Дайламий зобит Рўзбаҳан бошчилик қилган бу ҳарбий юриш муваффақияциз тугади. Рузбаҳон Имроннинг жойлашган ерини аниқлаб, унга ҳужум қилди. Бироқ жиддий мағлубиятга учраб, чекинишга мажбур бўлди.
Шундан сўнг Имрон янада дадиллашиб, унинг одамлари йўлларидан ўтган ҳар кимдан, ҳатто ҳукумат амалдорларидан ҳам, ҳимоя пули талаб қила бошладилар. Натижада, Басрага борувчи сув йўли амалда тўсиб қўйилди. Муизз уд-Давланинг бош котиби Абу Жа’фар ас-Саймарий 650/651-йилда вафот этгач, ўрнига Абу Муҳаммад ал-Ҳасан ал-Муҳаллабий тайинланди. Муизз уд-Давла ўз зобитларидан Имрон масаласида кўплаб шикоятлар олгач, 950 ёки 951-йилда ал-Муҳаллабий ва Рузбаҳон қўмондонлигида яна бир қўшин жўнатди.
Вазирни ёқтирмайдиган Рўзбаҳан уни Имронга тўғридан-тўғри ҳужум қилишга ундади. Рўзбаҳан ўз қўшинларини орқа томонда ушлаб туриб, икки томон ўртасида жанг бошланиши биланоқ қочиб кетди. Имрон ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан унумли фойдаланиб, пистирмалар қўйди ва ал-Муҳаллабий қўшинини чалғитишга эришди. Вазирнинг кўплаб аскарлари жангда ҳалок бўлди. Ўзи эса асир тушишдан аранг қутулиб, сув орқали хавфсиз жойга қочди. Шундан сўнг Муизз уд-Давла Имрон билан келишувга эришиб, унинг шартларига рози бўлди. Асирлар алмаштирилиб, Имрон бувайҳийлар вассалигини қабул қилди ва Батиҳа ноиби этиб тайинланди.
Икки томон ўртасидаги тинчлик тахминан беш йил давом этди. 955-йилда Муизз уд-Давланинг вафоти ҳақидаги ёлғон миш-мишлар Имронни Аҳвоздан Бағдодга кетаётган бувайҳийлар карвонини қўлга киритишга ундади. Муизз уд-Давла мусодара қилинган маҳсулотлар қайтарилишини талаб қилди. Имрон фақатгина пулни қайтариб, маҳсулотларни ўзида сақлаб қолди. Муизз уд-Давла Рузбаҳанни учинчи марта ботқоқликка жўнатди. Бу сафар Рузбаҳан исён кўтаргани туфайли Имрон янги ҳужумдан қутулиб қолди. Рўзбаҳанга ал-Муҳаллабийнинг дайламий аскарлари ҳам қўшилди.
Рузбаҳан қўзғолони
Муизз Ироқ жанубида бошланган Рузбаҳан бошчилигидаги дайламий аскарлар исёни билан банд бўлган пайтда, Носир уд-Давла жанубга юриш қилиб, Бағдодни эгаллади. 957-йилда Муизз уд-Давла Рузбаҳан билан ҳал қилувчи жангга кирди. Рузбаҳан ғалабага жуда яқин келган бўлса-да, Муизз уд-Давланинг туркий ғуломлардан иборат қўшинидан мағлубиятга учради. Бу мағлубият Рузбаҳан қўзғолонининг тугаганини англатарди[30]. Рузбаҳан жанг пайтода асир олиниб, Сарат номли қалъага қамаб қўйилган. Рузбаҳаннинг дайламий тарафдорлари қалъани эгаллаб, Рузбаҳанни қутқариш режасини туза бошлаган.
Дайламийларнинг режасидан хабар топган Муизз уд-Давланинг зобити Абул Аббос Мусофир Муизз уд-Давлани Рузбаҳанни ўлдиришга ундаган. Муизз ауд-Давла дастлаб иккиланди. Бироқ бошқа бир қанча зобитлар уни фитна хавфи ҳақиқатан мавжудлигига ишонтирдилар. Кечга яқин Муизз уд-Давланинг қўриқчилари Рузбаҳанни Дажла дарёсига чўктириб юборишди.
Шундан сўнг Муизз уд-Давла Рузбаҳанга тарафдор бўлган дайламийларни лавозимларидан четлатишни бошлади. Уларнинг бир қанчасини қамоққа олди. Айни пайтда, ўзига тарафдор бўлган туркий ғуломларни юқори лавозимларга тайинлаб, уларга кўпроқ ерлар ин’ом этди.
Ҳамдонийлар билан иккинчи уруш
Шундан сўнг, Муизз уд-Давла Носир уд-Давлага қарши ҳужумга ўтди. Носир уд-Давла ўз мавқеини сақлаб қола олмай, Бағдодни тарк этишга мажбур бўлди[28][31]. Хирож тўлови ва қўшимча товон эвазига тинчлик ўрнатилди, бироқ Носир уд-Давла иккинчи йил тўлов юборишдан бош тортгач, Бувайҳий ҳукмдори шимолга юриш бошлади. Жанг майдонида Бувайҳий қўшинига дош бера олмаган Носир уд-Давла Мосулни тарк этиб, аввал Майяфариқинга, сўнгра Ҳалабдаги акаси Сайф уд-Давланинг ҳузурига қочишга мажбур бўлди. Бувайҳийлар Мосул ва Насибинни эгаллашди. Бироқ Ҳамдонийлар ва уларнинг тарафдорлари ўз хазиналари, барча давлат ҳужжатлари ҳамда солиқ қайдномаларини олиб, шимолдаги тоғларда жойлашган она юртларига чекинишди. Натижада, Бувайҳийлар қўшини босиб олинган ҳудудда ўзини та’минлай олмади. Бунинг устига, асосан дайламийлардан иборат бўлган қўшинларни маҳаллий аҳоли ёқтирмагани учун қўшинга қарши партизанлик ҳужумлари уюштирарди[32][28]. Сайф уд-Давла Муизз уд-Давла билан келишувга эришишга уринган бўлса-да, унинг дастлабки са’й-ҳаракатлари рад этилган. Фақатгина укасининг бутун Диёр Робия учун тўланадиган ўлпонини ўз зиммасига олишга рози бўлганидан сўнггина Муизз уд-Давла сулҳ тузишга кўнди.
964-йилда Носир уд-Давла Муизз ал-Давла билан тузган келишув шартларини қайта кўриб чиқиш ва тўнғич ўғли Фазлуллоҳ Абу Тағлиб ал-Ғаданфарни вориси сифатида Бувайҳийлар тан олишини та’минлашга уриниб кўрди. Муизз уд-Давла Носир уд-Давланинг таклифини рад этиб, яна Ҳамдонийлар ҳудудига бостириб кирди. Мосул ва Насибин яна эгалланди. Ҳамдонийлар эса тоғдаги қалъаларга қочиб кетишди. 958-йилдаги каби Бувайҳийлар Жазира ҳудудида узоқ муддат ўз мавқеларини сақлаб қола олмадилар. Тез орада Ҳамдонийларнинг Мосулга қайтишига имкон берувчи келишув имзоланди. Бу сафар Абу Тоғлиб отасидан кўра кучли раҳбар эканлигини намоён қилди. Муизз уд-Давла кекса Носир уд-Давла билан эмас, балки айнан у билан шартнома тузди[32][28][33].
Ҳаётининг сўнги ва вафоти
Рукн уд-Давланинг шарқий Форсда турли душманларга қарши курашлари Муизз уд-Давланинг бир неча йиллар давомида ҳарбий ёрдам юбориб туришига сабаб бўлди. Бу ҳолат Ҳамдонийлар билан доимий равишда курашиш зарурати билан биргаликда Муизз уд-Давланинг бир неча йил давомида ўз давлати чегараларини кенгайтиришига тўсқинлик қилди. Шунга қарамай, Адуд уд-Давланинг ҳарбий ёрдами билан Уммонни қўшиб олишга муваффақ бўлиб, кўп ўтмай Месопотамия ботқоқликларидаги Шоҳинийларга қарши юриш бошлади. Айнан шу юриш пайтида, 967-йилда Муизз уд-Давла вафот этди[34]. 955-йилда оғир хаста бўлганда ворис деб эълон қилган ўғли Изз уд-Давла вафотидан кейин ҳокимиятни эгаллади. Муизз уд-Давланинг бошқа ўғиллари ҳам бор бўлиб, улар Ҳабаший („Санад уд-Давла“ унвони билан танилган), Абу Ис’ҳоқ Иброҳим, Абу Тоҳир ва Марзубан эди. Зубайда исмли бир қизи ҳам бор эди[35][36].
Таъсири ва тарихий баҳоси
Муизз ал-Давланинг 945-йилда Бағдодга кириши Ироқда бир асрдан ортиқ давом этган Бувайҳийлар ҳукмронлиги ва шу билан бирга шиа бувайҳийларнинг сунний халифалик устидан назоратини бошлаб берди. Шунга қарамай, ўлимига қадар ҳал қилинмаган бир қатор муаммолар бор эди. Бувайҳийлар Бағдодга мослашишда қийинчилик сезишган. Муизз уд-Давла шаҳарни деярли тарк этиб, Аҳвозга кўчиб кетмоқчи бўлган[37]. Бувайҳийларнинг Ҳамдонийлар ва [[Византия империяси|Византия каби душманлари таҳдид ҳам бартараф этилмади. Муизз уд-Давланинг ҳаётлик пайтидаёқ ўзини намоён этган Бағдод ва Шероз ўртасидаги ҳокимият учун кураш вафотидан сўнг тез орада зўравонликка айланиб кетди.
Ниҳоят, турклар ва дайламийлар ўртасидаги душманлик Бағдодда муаммо келтириб чиқаришда давом этди. 945-йилда ўз етакчиси билан Бағдодга кириб келган дайламий қўшинлари туфайли имтиёзларини йўқотган сунний турклар давлатнинг ички барқарорлигига доимий таҳдид соларди. Бу аҳвол давлатнинг ички тинчлиги учун ҳам хавф туғдирарди. Муизз ад-Давла дастлаб Дайламий қўшинларини қўллаган бўлса-да, кейинчалик икки гуруҳ ўртасида мувозанат ўрнатишга ҳаракат қилиб, Себуктакин исмли туркни ўзининг бош қўмондони этиб тайинлади. Изз уд-Давланинг ҳокимиятга келиши эса мувозанатни бузиб, ички тарқоқликка олиб келди.
Манбалар
- ↑ Wолфганг Фелих & Wилферд Маделунг, пп. 342–347
- ↑ Иран Ундер Тҳе Буйидс, Ҳериберт Буссе, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, 274.
- ↑ Кеннедй (2004), п. 244
- ↑ Иран Ундер Тҳе Буйидс, Ҳериберт Буссе, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, 257.
- ↑ Мискwаиҳи, п. 80
- ↑ Мискwаиҳи, п. 87
- ↑ Кеннедй (2004), п. 220
- ↑ Кабир, п. 7
- ↑ Мискаwаиҳи, п. 88
- ↑ Донаҳуэ, п. 34
- ↑ Cанард, "Ҳистоире," п. 513; Мискаwаиҳи, пп. 89-90
- ↑ Мискаwаиҳи, п. 86, нотес тҳат Насир ал-Даwла ҳад эффеcтивелй стоппед пайинг тҳе реқуиред трибуте эвен бефоре тҳе Буйид такеовер оф Багҳдад
- ↑ 13,0 13,1 Бачарач, п. 58
- ↑ Мискаwаиҳи, пп. 92-3; Cанард, "Ҳистоире," п. 513
- ↑ Мискаwаиҳи, п. 93; Cанард, "Ҳистоире," пп. 513-4
- ↑ Мискаwаиҳи, п. 93; Cанард, "Ҳистоире," п. 514
- ↑ Мискаwаиҳи, пп. 93-4
- ↑ Мискwаиҳи, пп. 93-5
- ↑ Мискаwаиҳи, пп. 93, 95; Cанард, "Ҳистоире," п. 514
- ↑ Мискаwаиҳи, п. 95; Cанард, "Ҳистоире," пп. 514-5
- ↑ Мискаwаиҳи, пп. 94-5; Cанард, "Ҳистоире," п. 514; Донаҳуэ, п. 34
- ↑ Мискаwаиҳи, п. 99
- ↑ Мискаwаиҳи, пп. 95-6; Cанард, "Ҳистоире," п. 515; Донаҳуэ, п. 34
- ↑ Мискаwаиҳи, пп. 96-7. Аугуст 1 wас тҳе ласт дай оф 334 А.Ҳ.
- ↑ 25,0 25,1 Мискаwаиҳи, п. 97
- ↑ Мискаwаиҳи, п. 111
- ↑ Мискаwаиҳи, пп. 112-4; Донаҳуэ; п. 35; Cанард, "Ҳамданидс," п. 127
- ↑ 28,0 28,1 28,2 28,3 Боwен (1993), п. 995
- ↑ Иран Ундер Тҳе Буйидс, Ҳериберт Буссе, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, 263.
- ↑ Кеннедй (2004), п. 217
- ↑ Кеннедй (2004), пп. 221, 271
- ↑ 32,0 32,1 Кеннедй (2004), п. 271
- ↑ Cанард (1986), п. 127
- ↑ Иран Ундер Тҳе Буйидс, Ҳериберт Буссе, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, 264.
- ↑ Зеттерстеэн анд Буссе, п. 484
- ↑ Гил, пп. 350, 945
- ↑ Иран Ундер Тҳе Буйидс, Ҳериберт Буссе, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, 261.
Адабиётлар
- Бачарач, Жере Л. Исламиc Ҳисторй тҳроугҳ Cоинс: Ан Аналйсис анд Cаталогуэ оф Тентҳ-Cентурй Икҳшидид Cоинаге. Cаиро: Тҳе Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2006. ИСБН 977-424-930-5
- Босwортҳ, C. Э. „Иран ундер тҳе Бūйидс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 250–305-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Буссе, Ҳериберт „Иран Ундер тҳе Буйидс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 250–305-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Буссе, Ҳериберт. Чалиф унд Гросскöниг - Диэ Буйиден им Ирак (945-1055) (Герман). Wüрзбург: Эргон Верлаг [1969], 2004. ИСБН 3-89913-005-7.
- Доноҳуэ, Жоҳн Ж.. Тҳе Буwайҳид Дйнастй ин Ирақ 334 Ҳ./945 то 403 Ҳ./1012: Шапинг Институтионс фор тҳе Футуре. Леиден анд Бостон: Брилл, 2003. ИСБН 90-04-12860-3.
- Фелих, Wолфганг; Маделунг, Wилферд (1995). "ДЕЙЛАМИТЕС". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ВИИ/4: Дейлам, Жоҳн оф–Диворcе ИВ. Ин модерн Персиа. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 342–347 б. ИСБН 978-1-56859-022-6. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/дейламитес#пт2.
- Кабир, Мафизуллаҳ. Тҳе Буwайҳид дйнастй оф Багҳдад. Cалcутта: Иран Соcиэтй, 1964.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Мискаwаиҳи. Тҳе Эcлипсе оф тҳе Аббасид Cалипҳате: тҳе Cонcлудинг Портион оф тҳе Эхпериэнcес оф тҳе Натионс, Вол. ИИ. Транс. & эд. Ҳ. Ф. Амедроз анд Д. С. Марголиоутҳ. Лондон, 1921.
- Нагел, Тилман (1990). "БУЙИДС". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ИВ, Фасc. 6. Лондон у.а.: Роутледге & Кеган Паул. 578–586 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/буйидс.
- Зеттерстéэн, К.В.; Буссе, Ҳ. (1993). "Му'изз ал-Даула". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=Му%27изз+ал-Даула&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- Гил, Моше. А Ҳисторй оф Палестине, 634–1099. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-521-59984-9.
- Qirollik bilgiqutisida nomaʼlum parametrlar qoʻllangan sahifalar
- 967-yilda vafot etganlar
- Iroqning buvayhiy amirlari
- Oʻrta Sharqdagi 10-asr monarxlari
- Tugʻilgan yili nomaʼlum boʻlgan kishilar
- 10-asr eronlik kishilar
- 10-asr Abbosiylar xalifaligi kishilari
- Ziyoriy generallar
- Lahijanlik kishilar
- Kirmonlik buvayhiy amirlar
- Abbosiylar xalifaligining amir ul-umarosi