Мужгон Азимий (форсча: مژگان عظیمی‎‎, инглизча: Можган Азими, 1985-йил 21-август, Ҳирот, Афғонистон) – форсча куйловчи афғон қўшиқчиси ва рассоми.

Мужгон Азимий
Таваллуди 1985-йил 21-август (1985-08-21) (41 ёш)
Жанрлар рок, поп, афғон фолклор мусиқаси
Касби қўшиқчи, қўшиқнавис, рассом
Фуқаролиги Shveytsariya bayrogʻi Швейсария

Ҳаёти

Мужгон Азимий 1985-йил 21-августда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида туғилган. Азимийнинг оиласи Афғонистондаги фуқаролар урушидан сўнг Эронга кўчиб келишган ва дастлаб Машҳад, кейинчалик эса Кирмон шаҳрида яшашган. Қўшиқчи бошланғич ва ўрта таълимни Эронда олган, шундан кейин оиласи билан бирга Германияга кўчиб кетган. Кейинчалик Азимий оиласи Швейсарияга кўчиб ўтишди. Ҳозирги кунда қўшиқчи Швейсарияда яшайди.

Фаолияти

Азимий ўзининг рассомчилик фаолиятини 10 ёшида мойбўёқда расм чизиш билан бошлаган. Кейинчалик Азимий классик гитара чалишни ўрганди ва 18 ёшигача вокал сабоқларини олган. „Аеҳ“ ва „25 еарс“ қўшиқларини 2018-йилда Эронда ёзган[1]. „Аеҳ“ клип унинг биринчи профессионал иши ҳисобланади. Клипда аёлларнинг ҳуқуқлари қўллаб-қувватланиб, Афғонистондаги урф-одатлар ва улардаги гендер камситилишлар қораланган[2][3][4][5][6]. 2018-йил куз ойининг бошларида унинг „Ҳакеман“ қўшиғи чиқади. Қўшиқ 2018-йилги Сан Франcисcо Руми Интернатионал Мусиc Аwардсда энг яхши қўшиқчи, энг яхши мусиқа, энг яхши қўшиқнавис номинацияларида биринчи ўриннин қўлга киритган[7][8].

Манбалар

Ҳаволалар

Мужгон Азимий Инстаграм саҳифаси