Мужоҳид (араб. — эътиқод учун, муқаддас иш учун курашчи; айнан — жиҳод урушининг иштирокчиси) — дин, худо йўлида жанг қилувчи киши. Илк исломда ва ўрта асрларда М. ту-шунчаси шу маънода талқин этилган. Йирик ислом руҳонийлари ёки ташкилотлари бирор урушни жиҳод (ғазавот) деб фатво берган ҳолдагина шу уруш қатнашчилари М.лар ҳисобланган. ХХ аср бошларида Туркистон минтақасида совет режимига қарши кураш олиб борганлар ҳам узларини М.лар деб номлашган. Ҳозирги даврда мусулмон мамлакатларида демократик ҳаракатларга ва миллим ҳукуматларга қарши кура-шаётган турли гуруҳлар М. номидан фойдаланадилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил