Эмине Мукбиле Султон (усмонли туркча: امينه مقبله سلطان‎‎; 1911-йил 17-сентябр — 1995-йил 21-май) — Усмонийлар маликаси, султон Меҳмед В нинг ўғли Шаҳзода Умар Ҳилмининг қизи.

Мукбиле Султон
Туғилиши 17-сентябр 1911-йил
Долмабаҳçэ саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
(ҳозирги Истанбул, Туркия)
Вафоти 21-май 1995-йил(1995-05-21)
(83 ёшда)
Бешиктош, Истанбул, Туркия
Дафн этилган жой
Меҳмед В мақбараси, Эюп, Истанбул
Турмуш ўртоғи
Шаҳзода Али Восиб
(турм. 1931; ваф. 1983)
Фарзандлари Шаҳзода Усмон Салоҳиддин Восиб Османоğлу
Тўлиқ номи
туркча: Эмине Мукбиле Султон
усмонли туркча: امينه مقبله سلطان‎‎
Сулола Усмонийлар
Отаси Шаҳзода Умар Ҳилми
Онаси Ҳадича Фирдавс Гулнев хоним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Эмине Мукбиле Султон 1911-йил 17-сентябрда Долмабаҳçэ саройида туғилган. Унинг отаси Шаҳзода Умар Ҳилми, онаси эса Ҳадича Фирдавс Гулнев хоним бўлган. У отасининг ҳам, онасининг ҳам биринчи фарзанди ва ягона қизи эди. Ундан икки ёш кичик Шаҳзода Маҳмуд Намиқ исмли укаси бўлган. Мукбиле Султон Меҳмед В ва Миҳренгиз Кадıннинг набираси эди[1].

1923-йил 29-октябрда Туркия расман республика деб эълон қилинди ва 1924-йилда сулола вакиллари сургун қилинди[2]. Шундан сўнг унинг оиласи аввал Ливаннинг Байрут шаҳрига, кейин эса Франсиянинг Ниcе шаҳрига кўчиб ўтишди[3].

Никоҳи

Мукбиле Султон эри билан

Мукбиле 1928-йилда амакиваччаси Шаҳзода Али Восибга унаштирилди. У Шаҳзода Аҳмад Ниҳаднинг ўғли ва Шаҳзода Меҳмед Салоҳиддиннинг набираси эди. Улар 1931-йил 30-ноябрда Франсиянинг Ниcе шаҳридаги Руҳл меҳмонхонасида турмуш қуришди[1][4][5]. Кейинчалик жуфтлик Қоҳира шаҳрининг Маади туманига кўчиб ўтди. Бу ерда Мукбиле ва эри Маади синагогаси ёнидаги Моссери проспектида жойлашган оддийгина хонадонда яшашга мажбур бўлишди. Аслида уларнинг уй эгаси Мейр Битон Мисрнинг Туркияда туғилган бош раввини Ҳаим Наҳум афандининг яқин ҳамроҳи, уй-жойнинг асосий ҳомийси эди[6].

Кейин улар 1935-йилда Мисрнинг Искандария шаҳрига кўчишди[7]. 1940-йил 7-июлда жуфтликнинг ягона ўғли — Шаҳзода Усмон Салоҳиддин Восиб дунёга келди[1]. Шаҳзода шу ердаги мактабда ўқиди[6].

1952-йилда маликаларни сургун қилиш тўғрисидаги қонун бекор қилингач, уларнинг Туркияга қайтишига рухсат берилди. Бироқ Мукбиле эри ва ўғли билан Искандарияда қолишни танлади. Ва ниҳоят, у 1974-йилда эри[8] ва ўғли билан Истанбулга қайтди[9] ва Бешиктошда яшашди[1]. Шу йили у ўғли билан Долмабаҳçэ саройига ташриф буюрди[9]. 1977-йилда Шаҳзода Меҳмед Абдулазизнинг вафотидан сўнг Али Восиб Усмонийлар хонадонининг бошлиғига айланди[10]. У 1983-йилда вафот этди[1].

Вафоти

Мукбиле Султон 1995-йил 21-майда Истанбулнинг Бешиктош туманида 83 ёшида вафот этди ва Истанбулнинг Эюп туманидаги бобосининг мақбарасига дафн қилинди[1].

Фарзандлари

Мукбиле Султон эри ва ўғли билан
Мукбиле Султон эри ва набираси Ойша Гулнев билан

Мукбиле Султоннинг ягона ўғли бор эди[1]:

  • Шаҳзода Усмон Салоҳиддин Восиб Османоğлу (1940-йил 7-июлда Қоҳира туғилган) 1966-йил 27-августда Афина Жой Кристофоридесга уйланган (1991-йил 6-майда ажрашган) ва уч ўғил ва бир қизи бор:
    • Ойша Гулнев Султон Османоğлу (1971-йил 17-январ Англияда туғилган) — Усмонийлар сулоласи ҳақидаги тарихий романлар муаллифи, жумладан, „Тҳе Гилтед Cаге он тҳе Боспҳорус“ асарини ёзган. У 1994-йил 27-августда Ничолас Суттонга турмушга чиққан ва беш фарзанди бор:
      • Султонзода Мах Али Суттон (2000-йил 5-январда Лондонда туғилган)
      • Султонзода Cосмо Тарик Суттон (2001-йил 10-сентябрда Лондонда туғилган)
      • Султонзода Лйсандер Генгиз Суттон 2003-йил 12-апрелда Лондонда туғилган)
      • Татяна Алие Хонимсултон Суттон (2005-йилда туғилган)
      • Султонзода Фердинанд Зиё Суттон (2006-йил 26-июлда туғилган)
    • Шаҳзода Орҳан Мурад Османоğлу (1972-йил 26-декабрда Англияда туғилган) 2001-йил 18-февралда Патриcиа Эмине Иоттига уйланган. Уларнинг икки ўғли бор:
      • Шаҳзода Турон Cем Османоğлу (2004-йил 7-январда Англияда туғилган)
      • Шаҳзода Тамер Ниҳад Османоğлу (2006-йилда туғилган)
    • Шаҳзода Ниҳад Реşад Османоğлу (1978-йил 17-сентябрда туғилган — 1978-йил 19-декабрда Англияда вафот этган)
    • Шаҳзода Салим Сулаймон Османоğлу (1979-йил 15-декабрда туғилган) 2003-йил 22-июнда Истанбулда Алев Öcалга уйланган. Уларнинг икки фарзанди бор:
      • Шаҳзода Бату Боязид Османоğлу (2008-йилда туғилган)
      • Эсма Эмира Султон Османоğлу (2015-йилда туғилган)

Насаби

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 33-бет. 
  2. ↑ Броокес 2010, с. 264 р. 61.
  3. ↑ Османоğлу 2004, с. 204, 210, 224.
  4. ↑ Османоğлу 2004, с. 19.
  5. ↑ Броокес 2010, с. 291.
  6. ↑ 6,0 6,1 „МААДИ'С ОТТОМАНС“. эгй.cом. Қаралди: 2020-йил 10-июл.
  7. ↑ Османоğлу 2004, с. 7.
  8. ↑ Османоğлу 2004, с. 1.
  9. ↑ 9,0 9,1 „'Баşбакан'ıн эcдадıйса бизим дедемиз'“. Ҳüрриет (2012-йил 27-ноябр). Қаралди: 2020-йил 10-июл.
  10. ↑ „Султан Ваҳидеддин'ин айрıлмасı ҳатайдı“. İттифак (2020-йил 7-май). 2020-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-июл.

Адабиётлар