Шенян, Мукден — Хитойнинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар, Хуанхе дарёси бўйида. Ляонин провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 6,7 млн. киши (шаҳар атрофи билан, 1998). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Саноат маркази. Машинасозликнинг турли тармоклари (саноат жиҳозлари, транспорт воситалари, электротехника моторлари ишлаб чиқариш) ривожланган. Рангли металлургия (қўрғошин ва рух эритиш), кимё, ойнашиша, енгил, озиқовқат саноати корхоналари ишлаб турибди. Университет, маданий муассасалар бор. Шаҳар Хоучен номи билан мил. ав. ИИ асрдан маълум. 1621-йилда шаҳрини манжурлар эгаллаган. 1625— 1912-йилларда Мукден деб аталган. Син сулоласи даврида (1644—1911) Хитойнинг 2пойтахти бўлган. Меъморий ёдгорликлардан Ш. ва унинг атрофида ИХ—ХИВ асрларда қурилган сарой ва ибодатхоналар сақланган.

Манбалар

Ҳаволалар