Muloqot.Uz
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мулоқот. Уз – Ўзбекча ижтимоий тармоқдир. Симпле Нетwоркинг Солутионс компанияси ишлаб чиққан.
| Мулоқот.Уз | |
|---|---|
|
| |
|
| |
| Жорий ҳолати | Ўчирилган |
| Сайт тури | Ижтимоий тармоқ |
| Рўйхатдан ўтиш | Мажбурий |
| Қайси тилларда | Ўзбекча |
| Муассиси | Фарҳод Файзуллаэв |
| Муаллифи | “Симпле Нетwоркинг Солутионс” МЧЖ |
| Очилган санаси | 2011-йил август |
| УРЛ | мулоқот.уз |
„Мулоқот. Уз“ ижтимоий тармоғи баёноти
„Мулоқот. Уз“ ижтимоий тармоғи миллати, диний эътиқоди, жинси ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, фуқаролик жамияти ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиш ниятида бўлган соғлом ва мустақил фикрловчи ҳамда мас’улиятли кишиларни бирлаштиради. „Мулоқот. Уз“ ижтимоий тармоғи умуминсоний қадриятлар ва миллий анъаналар, тенглик ва бағрикенглик тамойилларини тан олади ва қўллаб-қувватлагани ҳолда ҳар қандай кўринишдаги зўравонлик ҳамда таҳқирлашга қарши чиқади. „Мулоқот. Уз“ ижтимоий тармоғи шахснинг ҳар томонлама ривожланиши ғояларини амалга ошириш мақсадида ёшларнинг маънавий ва жисмоний баркамоллиги, ёшлар орасида олий қадриятларни шакллантириш, ёшларнинг замонавий билимлар ва техника тараққиёти ютуқларини муваффақиятли ўзлаштиришлари учун қизиқиш уйғотиш мақсадида зарур шароитларни яратиб беради. „Мулоқот. Уз“ ижтимоий тармоғида аъзо нафақат мулоқотга киришиш имконияти мавжуд, шу билан бирга турли соҳалардаги ўз ижод намуналари, тажрибаси, билим ва ғояларини ҳаммаслакларнинг кўпминг кишилик аудиторияси билан баҳам кўриши мумкин.
„Мулоқот. Уз“ ижтимоий тармоғининг барча аъзолари – бир-бири билан очиқ мулоқот қиладиган ҳаётда бор шахслардир. Бизда анонимларга ўрин йўқ, аммо ҳар бир аъзонинг шахсий маълумотлари махфийлиги сақланишига кафолат берилади.
Мулоқот. Уз эгаси ва ишлаб чиқувчиси ҳақида
„Симпле Нетwоркинг Солутионс“ МЧЖ Мулоқот. Уз ижтимоий тармоғи эгаси ва ишлаб чиқувчиси ҳисобланади. „Мулоқот. Уз“ номи ва „Мулоқот. Уз“ тасвирий белигисига (логотипи) тегишли барча ҳуқуқлар, мулоқот.уз ва мқт.уз доменлари, „Мулоқот. Уз“ дастурий коди ва „Мулоқот. Уз“ дастурий коди сақланадиган серверлар „Симпле Нетwоркинг Солутионс“ МЧЖга тегишли. Мулоқот. Уз Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаси (ОАВ) сифатида рўйхатга олинган (Гувоҳнома рақами: 0676, берилган вақти: 20.06.2011). „Симпле Нетwоркинг Солутионс“ МЧЖ ўзбекистонлик ва хорижий муаллифларнинг мусиқий асарларини жамоатчиликка етказиш бўйича „Ўзбекситон муаллифлар ва ижрочилар гилдияси“ ЖТ билан битимга эга. Агар сиз ҳуқуқ эгаси ҳисоблансангиз ва сизда таклиф ёки эътироз бўлса, илтимос, алоқа формаси орқали биз билан боғланинг.
Техник тафсилотлар
„Мулоқот. Уз“ ижтимоий тармоғи серверлари „Ўзбектелеком“ АКнинг „Бизнесни ривожлантириш маркази“ филиали маълумот марказида жойлашган. „Мулоқот. Уз“ файллари ТАС-ИХ тармоғида жойлашгани учун ҳам сайт траффиги Ўзбекистоннинг кўплаб интернет-провайдерлари (мобил алоқа операторларидан ташқари) учун бепул ҳисобланади. „Мулоқот. Уз“ аъзоларнинг шахсий маълумотлари махфийлиги ҳамда хавфсизлиги „Симпле Нетwоркинг Солутионс“ МЧЖ учун биринчи даражали вазифа ҳисобланади. Шу мақсадда „Мулоқот. Уз“ аъзоларнинг парол ва мобил телефон рақамларини шифрлайди. Яқин вақт ичида ССЛ-боғланишни жорий этиш ва ЭВ ССЛ-сертификатни қўлга киритиш режалаштирилган.
Фаолиятни тўхтатиш ҳақида
2018-йил 30-май куни фойдаланувчиларга сайт администрацияси томонидан сайт 3.06.2018 санасидан фаолиятини тўхтатиши борасида хабар берилди[1].
Манбалар
- ↑ „«Мулоқот.уз»нинг «умри» тугадими?“ (уз-УЗ). хабар.уз. Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |