„Фантасмагориэ“ (режиссёр Éмиле Cоҳл [эн], 1908-йил)

Мултфилм, мултипликацион филм (лотинча: мултиплиcатио — „кўпайтириш“) ёки анимацион филм — кино санъати тури. Киноасарлари чизилган (расмли мултипликация) ёки ҳажмий (ҳажмий мултипликация) обектлар ҳаракатининг кетма-кет фазаларини суратга олиш йўли билан тайёрланади. Тасмага туширилган расм ва ҳажмий образларнинг секундига 24 кадр тезлигидаги проексия тасвири экранда ҳаракатни, яъни „жонланиш“ни юзага келтиради.

Мултипликация расмли ва ҳажмий бўлиб, уларнинг ҳар бири яна чизма, силуэтли, қўғирчоқ, барелефли турларга бўлинади. Кейинги пайтда компютерли мултипликация ҳам кенг тараққий этиб боряпти. Мултипликация кинематография ихтиро этилгунига қадар бунёд этилган. Расмли кино биринчи марта франсуз рассоми ва муҳандиси Éмиле Рейнауднинг анча мукаммалроқ мосламаси орқали 1892-йилда намойиш қилинган. Кадрма-кадр суратга олиш йўсини бўйича ишланган дастлабки расмли филмлар муаллифи — Éмиле Cоҳл. Ҳажмий мултипликациянинг асосчиси рус оператори ва режиссёри Владислас Старевич („Гўзал Люканида ёки Шохдорлар ва мўйловдорлар уруши“). Биринчи расмли мултфилм — „Жасур чумчуқча“ (В. Арсентев, 1969). 1978-йилда „Ўзбекфилм“ кино студияси қошида қўғирчоқ ва расмли филмлар ижодий уюшмаси ташкил этилгач, расмли мултипликацияда жанр ва мавзу доиралари кенгайди; ҳаракат ва воқеа тезлигига, юморга эътибор кучайди („Кваква квартети“, „Лочин ва Юлдуз ҳақида баллада“, „Сеҳрли самовар“, „Юлдузли эртак“, „Саҳрода кўл“ ва бошқалар). 1980-йилларда турларининг имкониятларини алмаштириб туриш услубига асосланиб, ясси қўғирчоқлардан кенг фойдаланишга ўтилди, мултипликация билан расмли фигура ва жонли персонажларни қўшиб, суратга олиш тажрибаси ижобий самара берди („Қор одам“, „Хризантемалар боғи“, „Бегона“, „Хўжа Насриддин“, „Ойимнинг жумбоқлари“ ва бошқалар). Ички имкониятлардан дадил фойдаланиши, умуминсоний мавзулардан фалсафий хулосалар чиқара олиш ўзбек мултипликациясига муваффақият келтирди. 1984-йил Лейпсигда бўлиб ўтган 27-Халқаро фестивалда америкалик фантаст ёзувчи Рай Брадбурй ҳикояси асосида яратилган „Ёқимли ёмғир ёғади“ (режиссёр Н. Тўлахўжаев, рассом С. Алибеков, композитор Ф. Янов-Яновский) филми фестивалнинг бош соврини „Олтин кабутар“ билан тақдирланди. 1987-йилда „Ўзбектелефилм“ ҳам ўзининг мултфилми — „Нонвой ва ялқов“ (режиссёр М. Боймуҳамедов)ни яратди.

Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг филмлар ўзбек тилида суратга олина бошлади. Улар „Ўзбекфилм“ аксиядорлик жамиятининг мултфилмлар устахонасида ишланади. Ўзбек мумтоз шоири ва ёзувчиларининг адабий мерослари мултипликация тасвирий воситалари ёрдамида экранлаштирилмоқда. Мултипликациянинг имкониятлари янада кенгайиб бормоқда. Замонавий суратга олиш кинокамералари билан бир қаторда компютер ёрдамида филмлар яратишга ўтилмоқда. „Синдбаднинг саргузаштлари“, „Биллиардхона воқеаси“, „Баҳром ва Дилором“ (М. Маҳмудов), „Олтин кетмон“, „Қора сарой“ (В. Никитин), „Яюгар қуён“ (Д. Власов), „Даладаги гуллар“ (Н. Тўлахўжаев) ва бошқалар ўзбек мултфилмларига мисоллардир. Мултфилмлар болаларни ўзаро ёрдам, эзгулик, дўстлик, аҳиллик, меҳнаткаш бўлишга ўргатади. Ўзбек мултфилмларини дунёга танитишда режиссёрлардан Д. Салимов, Н. Тўлахўжаев, М. Маҳмудов, А. Акбархўжаев, Д. Власов, Қамара Камолова ва бошқаларнинг хизматлари катта.

Адабиётлар