Мумдарахт (Ҳоя cарноса) — печакдошлар оиласига мансуб чирмашиб усадиган доим яшил бута. Барги этли, ялтироқ, гули хушбўй, пушти, мумдан ясалганга ўхшайди, тўпгули соя-бонсимон. Жан.-Шарқий Осиё ва Шарқий Австралиянинг нам субтропик ўрмонларида усади. Хонада тувакда ҳам ўстирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил