Мунаббат (араб. — ўстирмоқ) — тўғри тўртбурчак шаклли асосга эга бўлган нақш тақсими. М.нинг тўрт томонга қараб такрорланишидан нақш мужассамоти яратилади. Наққош М.нинг тўртдан бир қисмини чизиб олади, сунгра шу чизмадан фойдаланиб нақш ахтаси (улги)ни тайёрлайди. Ахта ёрдамида безатиладиган сатҳга туширилган М. буяма, уйма, тирнама усулларда ишланади. М. Ўрта Осиё наққошлигида, айниқса, катта юзадарни безашда куп қўлланади. Мужассамотига кура, М.нинг усимликсимон (ислимий М., М.и гулзор), хандасий (гириҳ М.), рамзий ва бошқа турлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил