Munchoq
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Мунчоқ — қимматбаҳо ва рангбаранг тош, шиша ва шаҳрик. нарсалардан турли (думалоқ, узунчоқ ва бошқалар) шаклда тайёрланадиган доначалар. Доначаларни ипга тизиб ясаладиган ҳамда бўйинга тақиладиган тақинчоқ (маржон)лар ҳам М. деб аталади. Ўзбекистонда аёллар ва болаларнинг безак буюми бўлган кўзмунчоқ тури бўйин ва қўлга тақилади, кийим (кўйлак, нимча, дўппи ва бошқалар) га тикилади. М. қадимдан кўпгина халқлар орасида кенг тарқалган. Тош (неолит) ва суякдан, жез даврида металлардан ишланган. Қад. Мисрда ши-шанинг ихтиро қилиниши билан шиша М.лар кенг тарқалди. Ўрта асрларда Италия, Россия, Ўрта Осиё ва бошқа жойларда ҳам шиша М. пайдо бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |