Мунда (ўзларини хороко — одамлар дейишади) — Ҳиндистондаги халқ. Асосан, Биҳар штатида 2 млн. дан ортиқ (1990-йиллар ўрталари), Бангладешда тахминан 20 минг киши, Ғарбий Бенгалия, Орисса ва Мадҳя-Прадешда яшайди. Хиндистоннинг энг қадимги аҳолининг аждоди. Уларни дравидлар, сўнгра орий қабилалар Марказий Хиндистоннинг тоғли, ўрмон раёнларига суриб чиқарганлар. М. ХВИИИ аср охиридан инглизларнинг мустамлака асоратига тушган. 1818—20, 1855—95 йилларда М.ларнинг йирик миллий озодлик қўзғолонлари бўлиб ўтган. М.лар мунда тилларида сўзлашади. Диндорлари — асосан, ҳин-дуизм, христиан ва анъанавий динларга эътиқод қилишади. М. деҳқончилик, балиқ овлаш, овчилик, ҳунармандчилик ва теримчилик билан машғул, бир қисми конларда ва металлургия сано-атида ишлайди. Гўштни кам истеъмол қилишади, сут ичиш ман қилинган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил