Munis Xorazmiy
Мунис Хоразмий (тахаллуси; асл исм-шарифи Шермуҳаммад Амир Авазбий ўғли; 1778-йил — Хива яқинидаги Қиёт қишлоғи – 1829-йил) – ўзбек шоири, тарихнависи, таржимони, хаттоти ва маърифатпарвари[1].
| Мунис Хоразмий | |
|---|---|
| Асл исми | чиғатойча: مونس خوارزمی |
| Вафоти | Хоразм вилояти |
| Касби | шоир, тарихнавис, таржимон, хаттот |
| Ота-онаси |
отаси - Амир Авазбий (юз уруг'идан) онаси (найман уруг'идан) |
Ҳаёти
Дастлабки маълумотни туғилган қишлоғида олган, кейинчалик Хива мадрасаларида ўқиган. 1800-йилда отаси вафот этгач, Аваз Муҳаммад Иноқ Мунис Хоразмийни саройнинг фармоннавис котиби қилиб тайинлаган[2].
Шермуҳаммад Мунис Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида Авазбий мироб оиласида туғилди. 1800-йилда отаси ва оға-инилари вафот этади. Хоразмда Авазбий иноқ ва унинг ўғли Элтузархон даврида яшади, саройда бош мироб вазифасини бажарди. Мунис „Фирдавсул-иқбол“ номли тарихий асарини Элтузархоннинг таклифи билан ёзишни бошлайди. Унда қадимий тарихдан бошлаб 1813-йилгача бўлган воқеаларни ёзиб қолдиради. Асарни Огаҳий якунлайди. Мунис 51 ёшида вабо касалидан вафот этади.
Мунис „Мунисул-ушшоқ“ („Ошиқлар дўсти“) номли девон (1804–1805) тузади. Бу девоннинг турли даврларда кўчирилган, тошбосмаларда босилган бир неча нусхалари ЎзФАШИ қўлёзмалар фондида сақланади(инв.¹ 1330, 1793, 7865, 940, 9556, 62, 63, 64, 9177, 10937). Муниснинг шеърий мероси 10000 байтга яқин. У мумтоз адабиётнинг деярли барча жанрларида ижод қилган. Мирхонднинг „Равзат ус-сафо“ асарини ўзбек тилига таржима қилади. 1804-йилда араб алифбосини ўрганишга бағишланган „Саводи таълим“ номли шеърий манзумани яратди. Тарихий асарлари Н.Муравев, Н.Веселовский, В.Бартолд, Р.Иванов, С.Толстов, Я. Ғуломов, Қ.Муниров томонидан, адабий мероси В.Абдуллаэв, С.Долимов, Р.Мажидий, Н.Жумаэв ва бошқа олимлар томонидан ўрганилган.
Келиб чиқиши
Унинг тўлиқ исми Шермуҳаммад мироб ибн амир Авазбий ибн Эшимбий Мироб ибн Ҳасанқули атолиқ ибн Ораз Муҳаммад бакавул ибн Давлатбий ибн Керай бий ибн Муҳаммаджон сўфи бий юз бўлиб, ўз сўзларига қараганда “Ит йилидан кейин келган қўй йилида, Наврўз куни, пайшанба тонгида” оламга келган экан. Мунис асарида келтирилган барча ма’лумотлар шуни кўрсатадики, у ҳижрий 19 сафар (пайшанба куни шу кунга тўғри келади) 1192 (милодий 1778 йилнинг 19 марти) Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида туғилган. Мунис ўзбекларнинг Юз уруғига мансуб экани унинг шажарасидан ма’лум. Унинг аждодларидан бири Жиян бий Анушахон даврида (ҳижрий 1074-1098 – мелодий 1663-1687) мироблик мансабига лойиқ кўрилган. Кейинчилик унинг авлодлари ҳам шу унвонга сазовор бўлгани ма’лум. Ҳатто Муниснинг акаси Муҳаммадниёз ҳам отаси Аваз Миробдан сўнг (ҳижрий 1221 - мелодий 1800 йили) мироблик мансабига кўтарилган. Муниснинг онаси ўзбекларнинг Найман уруғидан бўлиб, улар Хўжайлида яшаганлар[3].
Ижоди
Мунис замонасининг машҳур олим, шоир ва санъаткорлари билан яқин алоқада бўлиб, билими, салоҳияти ва куч-қувватини шеъриятга, илм-фан ва маърифатга бағишлаган. Мунис 1804-йилда биринчи шеърлар девони – „Девони Мунис“ни яратган. 1806-йилда Элтузархон Мунисга Хива хонлиги ҳақида китоб ёзишни топширган. Мунис ўз асарини Шерғозихон давригача ёзиб етказганда, Элтузархон фожиали ҳалок бўлади. Мунис китобини давом эттиради ва 1819-йилда Мирхонднинг „Равзат уссафо“ („Софлик боги“) тарихий асарини туркий тилга таржима қилишни бошлайди. Мунис бу асарнинг 1жилдини таржима қилишга улгуради. У бу икки асарни ҳам тугата олмай вафот этади. Унинг „Фирдавс ул-иқбол“ („Бахтлар боги“) асарини ва „Равзат уссафо“ таржимасини шогирди Огаҳий ниҳоясига етказади.
„Бахт боғи“ тарихий асар муаллифи. 1800-йилдан Хива хонлари Аваз-иноқ, Элтузар, Муҳаммад Раҳимхон И саройида сарой солномачиси ва котиби бўлиб хизмат қилган.

„Фирдавс ул-иқбол“ асари
Муниснинг „Фирдавс ул-иқбол“ асари узоқ, даврни қамраб олган бўлиб, Марказий Осиё, айниқса, Хива хонлиги тарихини ўрганишда қимматли манбадир. Асарда Хоразмнинг қадимий даври билан бир қаторда, Хива хонлигининг 1825-йилгача бўлган сиёсий тарихи баён этилган, тож-тахт, бойлик учун олиб борилган курашлар ва, шунингдек, Хива хонларининг қўшни туркман ва қорақалпоқ халқлари билан бўлган муносабатлари ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар келтирилган.
Асар муқаддима, 5 боб ва хотимадан иборат. 1-бобда Одам Атодан то Нуҳ пайғамбар авлодигача бўлган ҳафтаномаодисалар ёритилган. 2-бобда Ёфасдан Қўнғирот шўъбасигача бўлган мўғул ҳукмдорлари даври хусусида фикр юритилган. 3-бобда Курлос авлодига мансуб подшохлар даврида содир бўлган воқеалар тўғрисида ёзилган. 4-бобда Элтузархоннинг ота-боболари хаёти тасвирланган. 5-бобда Элтузархоннинг туғилишидан бу асарнинг ёзилиб тамом бўлишига қадар бўлган воқеалар хусусида қалам тебратилган. Хотима эса олимлар, авлиё, амир, бек, шоир, ҳунармандлар хақида маълумотларни ўз ичига олади.
„Арналар“ рисоласи
Мунис ўз давридаги суғориш иншоотлари ва ер-сув муносабатларига доир „Арналар“ (арна-анҳор, канал) номли рисола ҳам ёзган. Бу рисола ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларидаги деҳқончилик билан боғлиқ, ижтимоий муносабатларни ўрганишда аҳамиятли.
„Мунис ул-ушшоқ“ девони
1804-йилда у ўз асарларидан девон тузган, кейинчалик у тўлдирилиб, „Мунис ул-ушшоқ“ номини олган.
1806-йилда Хива хони Элтузар (1804 – 1806) топшириғи билан „Фирдавс ул Иқбол“ тарихий асарини ёзишга киришади. Асар беш бобдан иборат бўлиб, унда Хиванинг умумий тарихи ва тарихи, жумладан, Элтузар ва Муҳаммад Раҳимхонлар (1806 – 1825) ҳукмронлиги даврлари ҳақида қисқача маълумот берилган.
Мунис ўрта аср мусулмон тарихшунослиги анъаналарига амал қилган ҳолда ўз тарихини „Одам Атодан“ бошлайди, сўнгра Муҳаммад пайғамбар ва унинг бевосита ворислари – халифалар тарихига ўтади. Иккинчи боб афсонавий Яфет ва унинг ўғли Туркдан бошлаб, Чингизхон ва унинг меросхўрлари давригача бўлган даврга қадар турк-мўғуллар тарихига бағишланган. Аммо шуни таъкидлаш керакки, Мунис асарининг ушбу компиляция қисмининг улуши жуда кичик. Мунис одатда Абулғозийга эргашади, баъзан уни ўзгартиради ёки тўлдиради. ХВИИИ аср, айниқса иккинчи ярми воқеалари жуда батафсил, кўпинча йиллар бўйича тақдим этилган. Шундан хулоса қилишимиз мумкинки, муаллиф воқеаларнинг бир қатор замондошларининг батафсил сўровлари асосида ёзган. Хусусан, ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмидаги воқеаларда яқиндан иштирок этган отаси ҳақида ёзган. Воқеалар баёни 1812-йилга етгач, муаллиф хондан Мирхонд Раузат-ус-сафонинг машҳур тарихий асарини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилишни бошлаш тўғрисида буйруқ олади ва бунинг натижасида Хива тарихини жамлаш тўхтатилишига тўғри келади. Мирхонд асарининг биринчи жилди таржимасини тугатиб, иккинчиси устида иш олиб борган Мунис вафот этади. У буюк Хоразм тарихчиси эди.
Муниснинг асосий адабий мероси – 1815—1820-йилларда тузилган „Мунис ул-ушшоқ“ („Ошиклар дўсти“) девони ғазал, муҳаммас, қасида, рубоий, қитъа ва бошқа жанрлардан иборат бўлиб, 20000 дан зиёд мисрани ўз ичига олган. У хаттотлар томонидан қайта-қайта кўчирилиб, 1880-йилда Хива тошбосмасида нашр этилган.
Мунис Навоийнинг „Мезон ул-авзон“, „Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер“ асарларини китобат қилган (1794, 1797). Айниқса, „Мезон ул-авзон“ни олдинги айрим хаттотлар йўл қўйган хатоларни тузатиб, саводли кўчирган. Бу унинг аруз илмининг хос билимдони эканлигидан ҳам далолат беради.
Муниснинг савод чиқаришни енгиллатиш ва хуснихат санъатини ривожлантириш масалаларига бағишланган „Саводи таълим“ (1804) шеърий рисоласи ҳам бор. Девонларининг бир неча қўлёзма нусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқ-шунослик институти Шарқ қўлёзма асарлари фондида сақланади.
Вафоти
Мунис 1829-йилда вафот этган ва Хивада дафн этилган.
Манбалар
- ↑ „Шермуҳаммад Мунис Ҳаёти ва Ижоди“. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ Материали по истории туркмен и Туркмении. – Т. 2. – М.; Л., 1938. – С. 23.
- ↑ Огаҳий ва Мунис асарлари, 2-жилд 1-китоб, 2019.
Адабиётлар
- Юнусов М., Мунис Хоразмий, Т.. 1953;
- Каримов Ғ., Ўзбек адабиёти тарихи, 3китоб, Т., 1966;
- Маънавият юлдузлари, Т., 2001.
- Р.Мажидий. Мунис Хоразмий. Журнал „Гулистон“ 1935, № 3;
- В.Зоҳидов. Ўзбек адабиёти тарихидан. – Т.: 1961;
- Н.Жумаэв. Мунис ғазалиёти. -Т.: 1991.
- Нусратулло Жумаев.
- Мунис. Танланган асарлар. -Т.: 1957;
- Мунис. Сайланма. -Т.: 1980.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Мунис Хоразмийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |