Munitsipalitet
| Викилуғатда муниципалитет номли мақола мавжуд. |
Муниципалитет (олмонча: Мунизипалитäт , франсузча: муниcипалитé, лотинча: муниcипиумдан) — аниқ белгиланган ҳудудга ва унда яшовчи аҳолисига эга ўзини-ўзи бошқарувчи маъмурий-ҳудудий бирлик (одатда аҳоли пунктлари гуруҳи, шаҳар, шаҳар типидаги қишлоқ ёки қишлоқ). Айрим мамлакатларда (масалан, АҚСҲ, Буюк Британия) шаҳар бошқарув органларигина муниципалитет деб аталади. Москва шаҳрида маҳаллий ўзини ўзи бошқарувчи орган муниципалитет деб аталади, у муниципал йиғилиш ва маҳаллий маъмурият бошлиғи (муниципалитет раҳбари)ни ўз ичига олади. муниципалитет тегишли маъмурийҳудудий бирлик аҳолиси томонидан сайланади ва унга конституциявий ҳуқуқда халқ-ҳуқуқий корпорациялари сифатида қаралади. Одатда, муниципалитет мер, бургомистр ва шаҳрик. бошчилигидаги сайлаб қўйиладиган раёсат ҳамда ижрочи мулозимлар девонидан иборат бўлади. Муниципалитет муниципал корхоналар, турар жой фонди ва бошқа мулклар эгаси бўлиши мумкин; у давлат мактаблари, санитария хизмати идоралари, маҳаллий полиция, бир қанча мамлакатларда эса тиббий хизмат ва ижтимоий таъминот бўйича турли муассасаларни бошқаради. муниципалитетнинг асосий даромад манбаи аҳолидан йиғиладиган маҳаллий солиқлардир.[1]
Одатда, ҳар хил давлатларда икки хилдаги маъмурий бирликни муниципалитет деб атайдилар:
- Шаҳар муниципалитетлари — (одатда йирик) шаҳар ва ўша даражадаги мавжуд бўлган асосан қишлоқ туманларини ўз ичига олувчи маъмурий бирликлар. Бундай ҳолатда бошқарув органлари одатда мер ва шаҳар кенгаши (ёки муниципал кенгаш) ҳисобланади.
- Айрим мамлакатларда ягона аниқланган даражадаги (одатда 2- ёки 3-) маъмурий бирлик, ундаги шаҳарларнинг мавжудлиги ва уларнинг сонига қарамасдан муниципалитет деб ҳисобланади. Кўпчилик бундай мамлакатларда муниципалитет — сайлов органлари томонидан бошқариладиган энг кичик маъмурий бирлик.
Бошқа мамлакатларда
Муниципалитет қуйидаги мамлакатлар маъмурий бирлиги ҳисобланади:
2-даража
- Озарбайжон муниципалитетлари (озарбайжонча: бəлəдиййə(лəр))
- Ангола муниципалитетлари (португалча: муниcíпио(с))
- Бразилия муниципалитетлари (португалча: муниcíпиос)
- бермуд муниципалитетлари (инглизча: муниcипалитиэс) — 2 шаҳар
- Венесуэла муниципалитетлари (испанча: муниcипиос)
- Гватемала муниципалитетлари (испанча: муниcипиос)
- Гондурас муниципалитетлари (испанча: муниcипиос)
- Грузия муниципалитетлари (грузинча: მუნიციპალიტეტი)
- Доминика Республикаси муниципалитетлари (испанча: муниcипиос)
- Индонезия шаҳар муниципалитетлари (индонезча: кота)
- Камбожа муниципалитетлари (кхмер. ក្រុង, кронг) — шаҳарлар
3-даража
- Аргентина муниципалитетлари (испанча: муниcипио(с))
- Боливия муниципалитетлари (испанча: муниcипиос)
- Зимбабве муниципалитетлари (инглизча: муниcипалитиэс)
- Испания муниципалитетлари (испанча: муниcипиос)
Сифат
Муниципал сифати шунингдек Россия, Украина ва бошқа Совет давридан кейинги мамлакатларда давлат мулкчилиги объектларига нисбатан қўлланади.
Яна қаранг
Ҳаволалар
- «Муниципалитет (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-06-24 санасида архивланган)» Россия журнали
- Положение о муниципалитете внутригородского муниципального образования Отрадное в городе Москве (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-04 санасида архивланган)
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |