Мункачи (Мйнкаcсй), асли Либ (Лиэб) Михай (1844.20.2, Украинанингҳоз. Мункачево шаҳри — 1900.1.5, Германиянинг Бонн шаҳри яқинида) — вен-гер рассоми, ХИХ аср венгер тасвирий санъатида реализм асосчиларидан. Э. Самоши (1862—6Э), Вена ва Мюнхен Бадииёт акадимяси (1865—68), Дюсселдорфда Л. Кнаус (1868—69)да таҳсил кўрган. Дюсселдорф ва барбизон мактаблари рассомлари ҳамда Г. Курбедан илҳомланган. Дастлабки асарлари романтик охангларга бой ("Даштда момақалдироқ", 1867 ва бошқалар). 1870-йилларда инқилобий демократик ғоялар таъсирида ижтимоий танқидий рухдаги ўткир психологик ишончлилиги ва ёрқин халқ вакиллари билан ажралиб турган асарлар яратди. "Ўлимга ҳукм қилинганлар камераси" асари рассомга оламшумул шуҳрат келтирди. Кўп шаклли лавҳалар устида ишлаган М. асарларида драматик қудрат ва композиция яхлитлигига эришди. 1870-йиллардан ўткир ифодали манзара ва портретлар ("Ласло Паал", тахминан 1876—77 ва бошқалар) билан бир қаторда салон ва академизм хусусиятларига эга бўлган асарлар ("Мана одам", 1896 ва бошқалар) ҳам ишлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил