Munofiqlik
Мунофиқлик – сўзи билан иши бирбирига тўғри келмаслик, носамимийлик, иккиюзламачиликни, сўзидан қайтишни ифодаловчи салбий ахлоқий сифат. Ҳалоллик, тўғрилик, самимийлик тушунчаларига зид. Қуръонда тилида имон келтириб, дилида кофир бўлиб қолган кишиларнинг мунофиқ эканликлари таъкидланади. (Мунофи-қун сураси).[1]
Араб тилида мунофиқликни англатувчи сўзларнинг ўзаги бўлмиш „нифоқ“ сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача нарсага ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам „нифоқ“ сўзи ишлатилади. Чунки улар устидан оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Ҳозирги кунда ажнабий тилларда „тоннел“ деб номланаётган иншоотлар ҳам араб тилида „нафақ“ дейилади.[2]
Агар бу маънони диний-ақийдавий истилоҳда ишлатиладиган бўлса, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка „мунофиқлик“ деб айтилади.[3]
Мунофиқликнинг турлари
Мунофиқлик икки хил бўлади:
- Журжоний Та'рифотда нифоқни "Нифоқ тил билан иймонни изҳор қилиб, дилдаги куфрни беркитишдир", деб таъриф қилган.
Бу "катта нифоқ" деб аталади. - Қуйидаги нифоқ амалий – „кичик нифоқ“ деб аталади.
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Уч нарса қай кишида бо'лса, холис мунофиқ бо'лур: гапирса, ёлг'он гапиради, ва'да берса, хилоф қилади, омонат ишонилса, хиёнат қилади. Кимда шу хислатлардан биттаси бо'лса, уни тарк қилгунича нифоқдан битта хислати бо'лади".
Аҳмад ривоят қилган.[4]
Имом Бухорий қилган ривоятда Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу: „Бугунги мунофиқлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидагидан ёмондир. Чунки улар мунофиқликни махфий қилардилар, булар эса ошкора қилмоқдалар“, деган эканлар.
Мунофиқликнинг зарарлари
- Аллоҳ таоло мунофиқнинг амалини қабул қилмайди.
- Мунофиқнинг қалбида марази бўлади. У мусулмонларга етган мусибатдан масрур ва нусратдан маҳзун бўлади.
- Мунофиқ бахил бўлади. Молни фақат риё учун сарфлайди.
- Мунофиқнинг эътиқоди, илми ва амали залолатдадир.
- Мунофиқ риёкордир. [5]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руҳий тарбия. Покланиш. 1-жуз. 306-бет.
- ↑ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руҳий тарбия. Покланиш. 1-жуз. 306-бет.
- ↑ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руҳий тарбия. Покланиш. 1-жуз. 307-бет.
- ↑ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руҳий тарбия. Покланиш. 1-жуз. 308-бет.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Мунофиқликга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |